Тегишли қарор лойиҳасига кўра, университет МЧЖ шаклидаги нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетни очишдан мақсад – олий маълумотли педагог ва бошқарувчи кадрларни тайёрлаш, ривожланган мамлакатларнинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдир.

Университетни таъсис этишда Халқ таълими вазирлиги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан, потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ва тизимдаги фойдаланмаётган биноларни ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Потенциал инвесторга қуйидаги мажбуриятлар юклатилиши мумкин:

ўз маблағлари ҳисобидан университетнинг фаолиятини молиялаштириш, объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларга тегишли ҳудудни ободонлаштириш;

– университетга берилаётган объектда таълим хизматлари кўрсатиш;

– университет томонидан белгиланган квота доирасида, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги буюртмасига кўра, «The Times Higher Education World University Rankings» рейтингидаги дунёнинг 1000таликка кирувчи хорижий ОТМлар дастурлари асосида имтиёзли грантлар ажратиш йўли билан тегишли йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширади.

Университетга ўқув-методик раҳбарликни таъминлаш, фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этиш ва юритиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, шунингдек абитуриентларни ўқишга қабул имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни ёллаш учун хорижий ҳамкор сифатида «The Times Higher Education World University Rankings» рейтингидаги дунёнинг 1000таликка кирувчи хорижий ОТМни белгилаш ва университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилади.

Ўқитиш давлат таълим стандартларини инобатга олган ҳолда, университет ва унинг хорижий ҳамкори томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда кадрлар тайёрлаш