Шифокорларнинг ойлиги оширилади

Президент соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан учрашувда эълон қилинган янгиликлар бўйича фармойиш имзолади. Унга кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб тизимдаги ходимларнинг ойлик маоши малака тоифасига қараб 15 фоизгача оширилади.

Бундан ташқари, мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга 25 фоиз устама тўланади, олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган шифокорларнинг ойлигига қўшимча 2 млн сўм қўшиб берилади.

1 майдан бошлаб барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрик бепул бўлади. Қон билан бевосита ишлайдиган тиббиёт ходимлари гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмланади. 1 июлдан бошлаб эса 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар йод препарати билан бепул таъминланади.

Ҳужжатга асосан, янги ўқув йилидан бошлаб 15 та тиббий мутахассислик бўйича магистратурада давлат грантлари 4 бараварга оширилади. Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда иш вақти соат 20:00гача узайтирилади, уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади.

Тажрибали шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилиши кутилмоқда. “Тажрибали шифокор” деганда ким тушунилишига ҳозирча аниқлик киритилмади. Дарвоқе, мазкур фармойишнинг ўзи ҳам ҳозирча очиқ манбаларда йўқ.

ЙПХ ходимларини тасвирга олиб тарқатиш тақиқланиши мумкин

blj2BMJRH_uI-4k1bx8Cqw-9cz7RmkQK.jpg (890×600)
Фото: Видеодан кадр

Президент имзолаган, бироқ очиқ манбаларда эълон қилинмаган яна бир ҳужжат, аниқроғи Ички ишлар вазирлиги киритмоқчи бўлаётган янги тақиқ шу ҳафта жамоатчилик эътиборини тортди. Вазирлик йўл-патрул ходимларининг фото ва видеосини уларнинг рухсатисиз тарқатишни тақиқламоқчи