8 миллион кишига пул тарқатиляпти

Ўзбекистонда аҳолига яна пул тарқатилмоқда. Пенсия ва нафақа олувчи қарийб 4 миллион фуқарога Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан, бошқа ҳудудларда 300 минг сўмдан бир марталик ёрдам кўрсатиляпти. Бундан ташқари, кам таъминланган оилаларда яшовчи 4,5 миллион боланинг ҳар бирига 200 минг сўмдан бериладиган бўлди.

“Темир дафтар”га киритилган, лекин юқоридаги икки тоифага мансуб бўлмаган оилаларга эса ҳар бир оила аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади.

Эҳтиёжманд аҳолини тўғридан тўғри пул тарқатиш орқали қўллаб-қувватлаш пандемия даврида кўплаб давлатларда кузатилган эди. Ўзбекистонда ҳам 2020 ва 2021 йилларда бир неча марта аҳолининг алоҳида тоифаларига пул тарқатилди. Охирги марта ўтган йилнинг декабр ойида айрим тоифа фуқароларга 800 минг сўмдан берилганди.

Таъкидлаш керак, бу сафар ёрдам олувчилар сони аввалгиларидан бир неча баробарга кўп. Бу галги акция инфляция тезлашгани фонида рўй бермоқда. Шунингдек, бу йил давлат ғаллани фермерлардан бозор нархида сотиб оладиган бўлди. Фермерлар узоқ кутган янгиликнинг рўй бериши айрим ҳудудларда эркинлашмай қолган қолипли нон нархини ошириши, яъни бозор нархига ўтказиши кутиляпти.

Камбағаллик муаммоси кўплаб ривожланган давлатларда аллақачон ҳал этиб бўлинган. Ўзбекистон эса кейинги беш йилда камбағаллик даражасини 2 баробарга камайтиришни мақсад қилган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Бухорода ўтказилган форумда айтиб ўтди.

Ўзбекистонда камбағалликнинг ҳозирги даражаси қанақа экани, яъни аҳолимизнинг қанчаси камбағал яшаётгани бўйича тадқиқотлар ва статистик рақамлар ҳозирча эълон қилинмаган. Худдики, ҳали номаълум рақамни 2 баробарга камайтириш ҳақида гапирилаётгандек. Шуниси аниқки, Ўзбекистонда 4,5 млн нафар бола кам таъминланган оилаларда