Президент Администрациясига раҳбарлик қилиб келган Зайнилобиддин Низомиддинов ҳайит арафасида лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раисининг биринчи, саноқда эса тўққизинчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача ҳам ҳукуматдаги юқори мартабали кўплаб амалдорлар курсисини тарк этгач, маълум муддат касаба уюшмаларидан паноҳ топишганди.

1 йил вазирлик қилган шифокор

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётганида Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини қаттиқ танқид қилганига оид аудио тарқалиб кетгач, давлат раҳбари назарига тушган ва 2020 йил ноябрида соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Абдуҳаким Ҳожибоевнинг мазкур лавозимдаги фаолияти 1 йил давом этди холос.

Абдуҳаким Ҳожибоев. Фото: Xabar.uz

У 2021 йилнинг ноябрида ишдан олинди ва сўнгги беш йил соғлиқни сақлаш тизимидан истеъфога чиқарилган тўртинчи вазирга айланди. Бунгача 2016 йил декабрида Анвар Алимов, 2017 йил февралида Адҳам Икромов, 2020 йил ноябрида Алишер Шодмонов вазир курсисидан четлатилганди.

Абдуҳаким Ҳожибоев ишдан олингач Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбарига ўринбосар этиб сайланди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор илмий унвонига эга бўлган Ҳожибоевни ҳамкасблари малакали мутахассис, яхши шифокор сифатида билишади. Бироқ яхши шифокордан ҳар доим ҳам яхши вазир чиқавермас экан. Гарчи президент Мирзиёев уни «синалган, замонавий ва талабчан, энг муҳими, ким қандайлигини билади» дея