Шубҳали тендерлар бўйича ўрганиш натижалари прокуратурага оширилган — Маҳаллабай агентлик
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тикув машиналари харид қилиш бўйича 3,4 млрд сўмлик 4 та шубҳали тендер масаласида муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Kun.uz'нинг мақоласида кўрсатилган ҳолат бўйича Иқтисодиёт вазирлиги ички аудит хизмати ва Монополияга қарши қўмита мутахассислари томонидан агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармасида ўрганиш ўтказилган.
“Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган”, – дейилади агентликнинг Telegram-каналида берилган расмий ахборотда.
Kun.uz'нинг: “Прокуратурага юборилган бўлса, демак, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, шундайми? Агар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлса, нега барибир шартномалар тузилди? Ҳужжатлар прокуратурага қачон юборилди?” деган саволларига агентлик матбуот хизмати қуйидагича жавоб берди:
“Ҳолат юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли маълумотлар 2022 йил 13 декабрда Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган”.
Эслатиб ўтамиз, тўртта тендерда очилганига 1, 2, 3 ва 4 кун бўлган фирмалар, яъни тендер бўлиб ўтаётган вақтда очилган янги корхоналар ғолиб деб топилган. Kun.uz бу корхоналарнинг ҳаммаси Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашгани, ўзаро яқин қариндошларга тегишли бўлиши мумкинлигига эътибор қаратганди. Қолаверса, тикув машиналари учун 6 млн сўм атрофидаги нарх бозор нархидан қиммат бўлиши мумкинлиги қайд этилганди.
Шундан кейин, 2 декабр куни Маҳаллабай ишлаш агентлиги ҳолат юзасидан ўрганишлар бошланганини билдирганди. Кейинроқ Kun.uz ўрганиш тайинланганига қарамай, бу тендерлар бўйича шартномалар барибир имзоланганини хабар қилди.
Мавзуга оид
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
18:40 / 18.09.2024
Урганч давлат университети томонидан ўтказилган тендерда қонунбузилиши аниқланди
12:49 / 26.07.2024
Республика “ГАИ”нинг 26,5 млрд сўмлик тендерида қонунбузилиш ҳолати аниқланди
19:47 / 25.06.2024