Президент мурожаатномаси: Асосий янгиликлар

Ҳафтанинг бош ньюсмекери – президент Шавкат Мирзиёев. Давлат раҳбари сешанба куни парламентга анъанавий мурожаат билан чиқиб, келаси йил учун янгиликларни эълон қилди. 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилди.

Мурожаатномада айтилишича, келаси йили ҳам ойликлар, пенсия ва нафақалар оширилади. Ўқитувчиларнинг мақоми Конституцияда алоҳида белгилаб қўйилади. Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларидаги каби ўқувчиларга бепул егулик бериш Ўзбекистоннинг ҳамма мактабларида йўлга қўйилади. Президентнинг маълум қилишича, кейинги йили давлат 70 та мактаб қуриб, 460 тасини кенгайтиради. Бунга қўшимча равишда тадбиркорлар 100 та мактаб қурилишини бошлаши, хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган мактаблар сони 5 йил ичида мингтага етказилиши айтилди.

Бундан ташқари, боғчалар сонини кўпайтириш бўйича 5 йиллик дастур қабул қилинади. Техникумларда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилади. Инженерлар тайёрлаш учун муҳандислик мактаблари очилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасида эса давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади. Туғуруқхоналарнинг ҳаммаси таъмирланади ва жиҳозланади, улардаги ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади. Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда саратонга чалинган беморлар даволаниши учун радиология марказлари ташкил этилади.

Суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам айрим ўзгаришлар кутиляпти. Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокуратурадан судга