Субсидия асосида берилаётган ноутбук. Мирзо Улуғбек тумани / Фото: Маҳаллабай ишлаш агентлиги

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси 12 декабрдан 19 декабрга қадар 3 та тендер ўтказган. Умумий қиймати 4 млрд сўмни ташкил этувчи мазкур тендерларнинг барчасида очилганига 2 ой бўлган “The Lexar” МЧЖ ғолиб деб топилган.

1-ҳолат. 1,5 млрд сўм

12 декабрдан 19 декабрга қадар компютер ва ноутбук хариди учун ўтказилган 1 млрд 505 млн сўмлик тендерда “The Lexar” МЧЖ ғолиб бўлган ва 22 декабрь куни ушбу МЧЖ билан 1 428 990 000 сўмлик шартнома тузилган.

2-ҳолат. 1,48 млрд сўм

12 декабрдан 19 декабрга қадар компютер ва ноутбук хариди учун ўтказилган 1 млрд 484 млн сўмлик иккинчи лотда ҳам “The Lexar” МЧЖ ғолиб бўлган ва 22 декабрь куни ушбу МЧЖ билан 1 408 980 000 сўмлик шартнома тузилган.

3-ҳолат. 1,2 млрд сўм

12 декабрдан 19 декабрга қадар компютер, ноутбук ва принтер хариди учун ўтказилган 1 млрд 200 млн сўмлик учинчи лотда