Украинадаги урушнинг 456-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ва Беларус мудофаа вазирлари россияликлар ядро қуролини Беларусда жойлаштириш бўйича ҳужжатни имзолади. Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, жанговар каллакларни жойлаштириш «аллақачон бошланган».
- Евгений Пригожин «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчиларини Бахмутдан олиб чиқиш бошланганини эълон қилди. Украина мудофаа вазири Анна Маляр вагнерчилар чиндан ҳам шаҳар атрофидан кетганини тасдиқлади — уларнинг ўрнига мунтазам армия қисмлари жойлаштирилмоқда. Аммо ХҲК аъзолари шаҳарнинг ўзида қолишда давом этмоқда.
- Россия ва Украина навбатдаги асирлар алмашинувини ўтказди. Киев 106 нафар ҳарбий хизматчиси қайтарилганини хабар қилган, Москва озод этилганлар сонига аниқлик киритмаган.
- Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланиб кетганини айтди.
- ФХХ Россиянинг иккита АЭС электр узатиш линиялари таянчларини портлатишни режалаштирган «диверсантлар» қўлга олингани ҳақида хабар берди.
- Америка разведкаси Кремлга дронлар ҳужуми Украина томонидан ташкиллаштирилганини гумон қилмоқда.
- Буюк Британия парламенти Голодоморни украин халқининг геноцид қилиниши сифатида тан олди. 2022 йил кузида бундай қарор ГФР парламенти томонидан қабул қилинганди.
Кун кадри. Аскар рафиқасининг олдига қайтди

Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали







































