Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз» — президент жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш тадбирлари ҳақида
Давлат раҳбари кўчалар том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши кераклигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ҳафталарда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тезкор тадбирлар ҳақида фикр билдирди.
«Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.
Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.
Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади», - деди президент.
- 2023 йил ноябр ойи охирида Ўзбекистонда, расмийлар таърифига кўра, «криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар» бошланди. Тошкентдаги рейдларнинг ўзида ўтган вақт давомида қўлга олинганлар сони 100 дан ошади. Улар орасида «Салимбой» лақаби билан танилган Салим Абдувалиев, «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ҳамда «Сайдазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ҳам бор.
- Шунингдек, коррупцияга йўл қўйишда гумонланган мансабдорлар қўлга олинмоқда, улар орасида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Марказий банкнинг Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров, Бекобод туман ҳокими Шуҳрат Мирзаев, Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев кабилар бор. Бундан ташқари, солиқ идораларининг уч нафар мансабдори қамоққа олинган, суғурта компанияси билан 145 млрд сўмни ўзлаштирмоқчи бўлган божхона ходими ҳам ҳибсда.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026