Якунланиб бораётган 31 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Бишкекка отланган Ўзбекистон делегациясига Рустам Азимов бошчилик қилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 2016-йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Ўзбекистонлик олим Озарбойжон Фанлар академияси фахрий доктори бўлди

25 октябрь куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўзбекистонлик тарихчи олим Шуҳрат Барлоснинг “Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки от Ферганы до Карабаха” ҳамда “Карабах: война идей” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
GM Uzbekistan ва «Ўзавтосаноат» мижозларнинг саволлари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар ташкил қилди

«Ўзавтосаноат» АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди. Компаниянинг расмий сайтида маълум қилинишича, бундан мақсад Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларига боғлиқ бўлган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.




























