“Фаолиятимизга тегишли қонунларга киритилган ўзгартиришлар ва низомимизга мувофиқ инсон ҳуқуқларига амал қилинишини мониторинг қилувчи эксперт гуруҳларимиз мамлакатда жойлашган ҳар қандай ёпиқ муассасаларга кириш ҳуқуқига эга. Бу ерда нафақат қамоқхоналар, тергов изоляторлари, ҳаттоки руҳий касалликлар шифохоналари, ёпиқ шифохоналарга ҳам кира оламиз. Ўтган йили айнан шундай шифохоналар фаолияти бўйича мониторинг қилганмиз. Ҳозир яна режалаштиряпмиз.
Яъни бунга ваколатимиз бор. Бу БМТнинг 1984 йилда қабул қилинган “Қийноққа солиш, муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз ёки ғайриинсоний бошқа турларига қарши курашиш тўғрисида”ги конвенцияси, факультатив протокол ва миллий қонунчилигимизда ҳам акс этган.
Ўтган йили ёки 2020 йилнинг ортда қолган даврида Далат хавфсизлик хизмати ёпиқ идоралари ва муассасаларда мониторинг ўтказганимиз йўқ. Лекин ўша жойдан бизга мурожаатлар бўлса, у ерга ҳам бемалол мониторингга киришимиз мумкин. Бу чекланмаган”, дея Улуғбек Муҳаммадиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
«Ўзбекистонда қийноқлар олдиндан бор, фақат ҳукумат буни тан олмасди» – Омбудсман
Аввалроқ Бош прокурор ўринбосари қийноққа доир мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда қийноқ ҳолатларига доир ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга оширишнинг бугунги ҳолати талабга тўлиқ жавоб бермаслиги, сўнгги уч йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қийнаш, қўрқитиш ва бошқа тазйиқлар қилинганлиги юзасидан 757та ариза келиб тушган бўлса, уларнинг 33таси, яъни 4,4 фоизи бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди. Ортиқовага кўра, қийноқ билан боғлиқ жиноятларни содир этишда айбдорлиги исботланиб, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган шахсларнинг аксарияти ИИВ ва ДХХ ходимларидир.
Қийноққа солинган шахсларга етказилган зарар қопланади – Светлана Ортиқова
“Афсуски, тергов изоляторларида, вақтинчалик ҳибсхоналар, жазони ижро этиш муассасаларида қийноққа солиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. 2017 йилда 7та, 2018 йилда 10та, 2019 йилда 16та қийноққа солиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган.














