Дастлаб сенаторлар Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджетининг 2021 йил якунлари ва 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини муҳокама қилди.

Маълум қилинишича, давлат бюджети даромадлари ҳажми 2021 йилда олдинги йилга нисбатан деярли 32 трлн сўмга ўсган. 2022 йилнинг  1-чорагида эса давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 трлн сўмга кўпайган. Сенаторлар давлат бюджетининг харажатларини молиялаштирилишига доир ҳисоботларни ҳам тинглаб, тегишли қарор қабул қилди.

Ялпи мажлисда сенаторлар «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқиб, қабул қилди. Қонун солиқ маслаҳати соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш ва солиқ тўловчиларга малакали солиқ маслаҳати хизматлари кўрсатилишини таъминлаш тизимини яратишга қаратилган. Солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солиш ваколати ва Молия вазирлигининг айрим функциялари Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилмоқда.

Сенаторлар, шунингдек «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунни бир овоздан қабул қилди.

Қонун билан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирлари, уни эълон қилиш хавфи тўғрисида аҳолига хабар бериш, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аниқ вазифалари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларига раҳбарлик қилиш ва яна бир қатор жиҳатлар белгиланмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга фойда солиғидан озод этилиши