Тошкент туманидаги 26-мактаб директори лавозимида ишлаган Саида Ҳошимовага дастлабки судда тайинланган жазо Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми билан бекор қилинди. Бундан норози бўлган Тошкент вилояти прокуратураси Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест киритган.

Мазкур ишнинг воқеалар хронологияси кўздан кечирилса, прокуратура томонидан аёл кишига қилинган босимни кўриш мумкин. 

Саида Ҳошимова ўзи раҳбарлик қилиб келаётган мактаб олдидаги қурилишга қарши чиққанидан сўнг тадбиркор ва маҳалланинг бир нечта аъзолари унинг устидан прокуратурага шикоят қилишади. Айнан шу шикоят туфайли прокуратура томонидан мактаб директорининг фаолияти текширилади.

2020 йилда мактаб олдидаги қурилишга халақит берганим сабабли қарийб икки йилдирки бошим муаммолардан чиқмайди. Ва ўша қурувчи тадбиркор томонидан ёзилган шикоят асосида прокуратура ходимлари мактабимни текширишни бошлади. 70 кун давомида шунақанги текшириш бўлдики, 20 йиллик фаолиятимда бунақа текширув кўрмаганман. Тошкент вилояти назорат тафтиш бошқармасининг далолатномаси асосида мен билан тергов ҳаракатлари бошланди. Биринчи куни прокуратура эшиги олдида телефонимни олиб қолишди. 7 соат тергов қилишди”, — дейди Саида Ҳошимова.

Саида Ҳошимова

7 соатликдан терговдан чиққан директор телефонини олгач, ижтимоий тармоқларда ва электрон ОАВларда ўзи ҳақида чиққан хабарларни кўриб қолади: прокуратура айбсизлик презумпциясини бузиб, Тошкент туманидаги 26-мактаб директори 173 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланаётгани ҳақида расмий хабар тарқатганди

Прокуратуранинг навбатдаги “юриши” билан Саида Ҳошимова жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг 21 апрелдаги ажрими асосида лавозимидан четлатилиб, уй қамоғига олинган