Ўзбекистон ва Россия РФдан газ импорти масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистонга Россиядан газ импорт қилиш масаласи кун тартибида сақланиб турибди. Сешанба куни энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Газпром” раиси Алексей Миллер билан учрашди. Расмий хабарга кўра, учрашувда “ҳамкорликнинг бориши ва истиқболлари”, хусусан Россиядан Ўзбекистонга газ узатиш масаласи муҳокама қилинган.

Мирзамаҳмудов Energy Intelligence нашрига берган интервюсида Россиядан газ импорт қилиш бўйича техник ишлар ҳал қилинаётганини айтди. “Техник масалалар ҳал этилиши биланоқ, тижорий шартларни муҳокама қиламиз”, деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январ ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Газпром” ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланган эди. Келишувда “Ўрта Осиё – Марказ” қувури орқали тескари тартибда Россиядан Ўзбекистонга бозор нархида газ етказиб беришни бошлаш учун зарур техник чоралар кўзда тутилган. Россия компанияси шунга ўхшаш шартномани деярли бир вақтда Қозоғистон билан ҳам имзолаган.

Ундан аввалроқ, 2022 йил ноябр ойида Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон билан биргаликда уч томонлама газ иттифоқи тузишни таклиф қилганди. Лекин Ўзбекистон, Россиядан газ харид қилинадиган бўлса, бу иттифоқ тарзидаги келишув асосида эмас, олди-сотди шартномаси шаклида бўлишини билдирган.

Оммавий ахборот воситаларига сиздирилган маълумотга кўра, Россия томони газ иттифоқи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг газ узатиш тармоқлари эгалигини қўлга олмоқчи бўлган, лекин ҳар икки мамлакат буни