22:15 / 11.04.2019
17963

Ўзгараётган коллежлар, Суданда давлат тўнтариши, қўлга олинган Жулиан Ассанж ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 11 апрель, пайшанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

·       Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

·       HRW: Ўзбекистон кўплаб нарсаларни ваъда қилувчи ислоҳотларни амалга ошириши ҳам керак

·       Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

·       Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда сайёр мажлислар ўтказиш тартиби тасдиқланди

·       Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари делегациясини қабул қилди

 

Иқтисодиёт

·       Бош вазир: Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

·       Миллиардер Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилоятига 40 млрд сўм ажратяпти

·       Президент қарори: «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» хорижий инвесторга сотилади

·       Акбар Абдуллаевга тегишли йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

·       Грузия банки Payme’нинг назорат пакетини 5,5 млн долларга сотиб олди

 

Ҳуқуқ-тартибот

·       Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ФВВ тизимига ўтказилди

·       Бош прокурор ўринбосари Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш тизимидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берди

·       Ўзбекистонда йил бошидан бери неча нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди?

·       Йўл ҳаракати қоидаларига янги йўл белгилари киритилди

·       Собиқ Бош прокурорга нисбатан қийноқлар қўлланилмагани маълум қилинди

·       «Жасур Иброҳимов иши»да айбдор деб топилган шахс озодликка чиқди

 

Таълим тизими

·       Шерзод Шерматов президент мактаблари ва анъанавий мактабларга айрича эътибор қаратилаётгани ҳақидаги эътирозларга муносабат билдирди

·       Ўзбекистонда «Кўп тармоқли», «Идоравий» ва «Олий мактаб» кўринишидаги коллежлар пайдо бўлади

·       Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги: яқин йилларда олий таълимда очиладиган йўналишлар

·       Ўзбекистонда ташкил этилаётган Шарда университетининг асосий вазифалари белгиланди

·       Ўзбекистонда яна бир хорижий университет очилди

 

Жамият

·       Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

·       Халқаро бахшичилик фестивали ғолиблари тақдирланди

·       Маҳаллаларда «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари ташкил этилади

·       Бош прокуратура ота-оналарга эслатма билан чиқди

·       Маҳалла ходимларини ишдан бўшатиш туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари ваколатига киритилди

 

Воқеалар, репортажлар, суриштирувлар

·       Чанг босган китоблар хитоби: Ўзбекистонда эски китоблар тақдири не кечади?

·       Қаршида кутубхона ва ошхонага эга бўлмаган 315 ўринли мактабда 883 ўқувчи таълим олмоқда

·       Урганчдаги «лойга ботиб қолган» маҳалла – бир мурожаат изидан

·       Давлат тест маркази яна бир судда ютқазди. Абитуриентнинг талабага айланиши нега пайсалга солинмоқда?

·       «Сергелида яна уй-жой можароси». Янги уйлар нархи нега ошди?  

·       Мутасаддилар Хатирчидаги кўприк бўйича танқидий мақолага муносабат билдиришди. Бу навбатдаги бажарилмас ваъдами?

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

Жулиан Ассанжнинг қўлга олиниши

·       Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олинди. Эквадор уни элчихонадаги бошпанадан маҳрум қилди

·       WikiLeaks: Ассанж АҚШга экстрадиция қилиш мақсадида қўлга олинди

·       Британия ТИВ: агарда ўлим жазоси хавф соладиган бўлса, Ассанж АҚШга топширилмайди

·       АҚШда Ассанжга 5 йиллик қамоқ жазоси хафв солмоқда

 

Бошқа янгиликлар

·       Суданда давлат тўнтариши содир бўлди. Мамлакатдан қочишга уринган

·       Президент уй қамоғига ташланган

·       Лукашенко Россия ҳақида: сурбетлашиб кетишди

·       Трамп ўзига қарши олиб борилган терговни давлат тўнтарувига уриниш деб атади

·       Ҳиндистонда тарихдаги энг катта кўламли ва энг қиммат сайловлар бошланди

·       Тожикистонда Tajik Air собиқ раҳбари қўлга олинди

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Ҳожиакбар Алижоновнинг «Ас Садд»га урган голи ОЧЛда ҳафта голи бўлиш мумкин

·       Баҳодир Жалолов титул камари учун кечган жангда ғалаба қозонди

·       ЕЧЛ. «Барселона» Манчестерда ғалаба қозонди, «Ювентус» «Аякс»ни енга олмади

·       Мессининг бурни синди, VAR ўйинни ҳал қилди

·       Де Лигт Роналдунинг футболчи сифатидаги энг яхши хислатини айтди

Top