Якунланиб бораётган 26 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Рустам Азимов транспорт соҳасидаги Ўзбекистон позициясини маълум қилди

Ашхабодда бўлиб ўтаётган Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов сўзга чиқди.
>>> Батафсил.
Туркманистон Президенти Рустам Азимовни қабул қилди

Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди.
>>> Батафсил.
Трамп Оқ уйдаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп жума куни миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчи ўринбосари ҳамда Оқ уйнинг янги ҳуқуқий маслаҳатчиси тайинланиши ҳақида эълон қилди.
>>> Батафсил.
ОАВ: Исроилда ёнғинларни уюштирганлар ҳибсга олинди

Исроил полицияси мамлакатнинг бир нечта шаҳарларидаги турар жой мавзеларида ёнғинларни уюштирган 22 кишини ҳибсга олди.























