Экспортчи корхоналарга енгилликлар берилди

“Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ, йиллик экспорт ҳажми 20 миллион доллардан ошган корхоналарга бир марталик молиявий ресурслар 5 млн доллар миқдорида тақдим этилади. Aйрим корхоналарга божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади. Aйрим маҳсулотлар импортида миллий сертификат олиш тартиби бекор қилинади.

«Фуқаролар ташаббуси» жамғармасига ҳаммаси бўлиб 292,2 млрд сўм маблағ йўналтирилди

Ташаббусли бюджетга аҳоли томонидан юборилган ташаббусларга овоз бериш якунланди, 205та туман ва шаҳарда жами 881та таклиф ғолиб деб топилди.

Фуқаролар юборган ташаббусларни молиялаштириш учун 292 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ташаббусли бюджет: Чилонзор туман ҳокимлигига ошхона қуриш учун 1 млрд сўм ташаббуси муҳокамаларга сабаб бўлди

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимлигига ошхона қуриш учун 999 млн сўм пул ажратиш таклифи “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб чиқди. Мавзу ижтимоий тармоқларда танқидларни келтириб чиқарди ва бу ташаббус учун пул ажратилмайдиган бўлди.

Молия вазирлиги ташаббуслар ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб молиялаштирилишини маълум қилди.

Aвгустда бизнеснинг инфляцион кутилмалари ошди

Aвгустда аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 16 фоиз, бизнеснинг кутилмалари эса 16,1 фоизни ташкил этган. Июл ойида эса бу кўрсаткич, бизнесда 14,9 фоиз, аҳолида эса 16,1 фоиз бўлган.

Бунда бевосита июл ойида аҳоли сезган инфляция 16,4 фоиз, бизнес сезган инфляция эса 15,9 фоиз бўлганини таъкидлаш жоиз.