АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда америкалик ҳарбийларни аввал Суриядан чақириб олиши, кейинроқ Афғонистондаги операцияларни ҳам якунлаши тўғрисидаги қарори  билан барчани шошириб қўйди. Қолаверса, давлат раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватламаган Мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳам ишдан бўшатилди . Трампнинг кутилмаган қарорлари узоқ вақт халқаро терроризмга қарши кураш майдонига айланган Яқин Шарқ ва Катта Марказий Осиё ҳудуди учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, қолаверса, АҚШ ҳарбий амалиётлари асосида қурилган халқаро муносабатлар тенглиги бузиляпти. 

Фото: AP Photo/Evan Vucci

Американинг хоҳ сиёсий, хоҳ ҳарбий йўл билан бирор масалага аралашувдан тийилиши дунё тартиботини жиддий ўзгаришига сабаб бўлади. Мувозанат ўзгараркан, кейинги ўн йиллик Россия диктаторлиги остида ўтадими? 

«Трамп доктринаси» нимани англатади?

Мэттиснинг истеъфоси билан АҚШ ўз ташқи сиёсатида истеблишмент «отаси» бўлиб қолаётган кекса аскардан ҳам қутулди. Энди президент «Трамп доктринаси »ни амалга ошириш учун тўлиқ имкониятларга эга. Бошқарувининг икки йилида Трамп «глобал етакчилик» стратегияси илмини эгаллаган тажрибали маслаҳатчилардан қутулди. У Давлат котиби лавозимида ишлаган Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатди, миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган Герберт Макмастерни «