Якунланиб бораётган 13 сентябрь куни Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган турли воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари KUN.UZ дайжестида.

 

ЎЗБЕКИСТОН:

Скриншот: KUN.UZ

Куннинг энг муҳим янгиликларидан бири — Ўзбекистон Респбуликаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3268 сонли Қарори қабул қилингани бўлди. Қарорга кўра камтаъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва беғараз кўмаклар берилади. Шунингдек ушбу қарорда банд бўлмаган аҳолини жамоатчилик меҳнатига жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш  шартлари келтириб ўтилган.

Кун бўйи ўқувчилар эътиборида бўлиб турган яна бир воқеа — Сайхунобод туман ҳокимининг тумандаги мактаб директорларини ургани ҳақидаги хабар катта резонанс келтириб чиқарди. Гарчи муштумзўр ҳоким узр сўраган бўлса-да, лекин у бу билан қутулмайди, чунки прокуратура у билан боғлиқ вазиятни текширишни бошлади.

Нурсултон Назарбоев шу ҳафтада Тошкентга келади

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Президент китоб нашри, мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган қарорини имзолади