Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази жорий ўқув йилида кўп ўзгаришлар билан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонини тақдим этганди. Аслида ўзгаришлар ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилдаёқ гапирганди

«Мен ўзим тестга қаршиман. Тест бўлса ҳам компьютерда топширади. Ўша куни баҳосини олиб кетади. Натижани кутиб юрадими? Бу йил тест имтиҳонлари қаттиқ бўлди. Бундан кейин ижодий имтиҳон олинадиган олий ўқув юртларида тест бўлмайди», — деганди давлат раҳбари.

Кутилганидек, 2018/19 ўқув йили ОТМ кириш имтиҳонларида тест синовларининг жавоби бир кунда эълон қилинди. Тест синовларининг ўзи эса нақ 15 кун давом этди. Бунга қандай эришилди, деган табиий ва асосли савол пайдо бўлади. Қуйидаги омиллар тест синовларини бошқача ташкил этишга таъсир қилган бўлиши мумкин:

* Алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, мусиқий таълим, санъатшунослик, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларида тест синовлари бўлмади;

* Давлат тест маркази ходимларининг сони кескин кўпайтирилди ва тест жавоблари варақчаларини текширадиган қўшимча ускуналар сотиб олинди;

* Хорижий тилни билиш даражасини аниқловчи стандартлаштирилган айрим тест натижалари кириш имтиҳонлари учун ҳақиқий деб тан олинди.

Давлат тест маркази олдига қўйилган асосий вазифа – тест синовларини ўтказиш жараёни имкон қадар шаффоф бўлишига эришиш бўлганди. Аслида ҳам шундай бўлдими? Йўқ