Хусусий секторга ўтаётган газ таъминоти, Ангренда ер кўчкиси, ОТМларда турнақатор навбатлар ва куннинг бошқа хабарлари
Якунланиб бораётган 10 июль, чоршанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.
Ўзбекистон хабарлари
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.
· Аҳоли газ таъминоти хусусий операторларга берилади
· Президент фармони: МИБ жамғармасига ажратмалар миқдори камайтирилади
· Прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти давлат бюджетига ўтказилади
· Айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилади
· 6та корхона «Ўзбекнефтгаз»нинг таркибий бўлинмаси этиб қайта ташкил қилинди
Иқтисодиёт
· Самарқандда ўтган биринчи туристик ярмарка доирасида 54дан зиёд битим имзоланди
· Ўзбекистонда қарийб 1400та АЁҚШ тадбиркорларга сотилади
· Тошкентда гўшт нархи 60 000 сўмга чиқди. Ҳокимлик арзонлаштирилган нархдаги гўшт 32 000 - 36 000 сўмдан сотилаётганини эслатди
· Ўзбекистон АЭСнинг яна иккита энергоблокини қуради
Абитуриент–2019
· Қашқадарё олий ўқув юртларида қабул: Улкан навбатлар сабаби ДТМ серверидаги муаммо
· Жиззах шаҳридаги олий ўқув юртларида қабул жараёни қандай кечмоқда?
· АДУдаги турнақатор навбатлар ва унинг сабаблари: Андижондаги бошқа ОТМда ҳолат қанақа?
· Тавсияномага эга абитуриентларнинг аризалари 20 июлгача қабул қилинади
Жамият
· Вақтинчалик пропискалиларнинг фарзандлари «элита» мактабларга асосий квота бўйича қабул қилинмайди — Вазирлик саволларга жавоб берди
· «Ҳокимга маҳалла раисини бўшатишга ким ҳуқуқ берди?» — Президент фармони ижроси юзасидан брифинг ўтказилди
· Бугундан йирик бозорлар яқинида тўхташ қоидалари бузилишини қайд этувчи камералар иш бошлади
· Миллий гвардия ходими «Қўйлиқ» бозори ёнидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди
Долзарб мавзулар
· Франция Гулнора Каримованинг пулларини Ўзбекистонга қайтаради
· Сурхондарёда профилактика инспектори ва унга ёрдамчи посбон юк машина ҳайдовчисини калтаклашди
· Энди судья судгача мажлис ўтказишга ҳақли
· Нотариат нодавлат тизимга ўтадими?
· 24 йил қамоқда жазо ўтаб чиққан Самандар Қўқонов оқланмади. У назорат тартибида шикоят бермоқчи
· Ангрен кўмир кони шимолий қисмида йирик ер кўчкиси содир бўлди
Таҳлилий мақолалар ва репортажлар
· Янги масжид учун 3 марта ер ажратилди, эскисининг тақдири нима бўлади?
· Муҳтожларга берилган, аммо бўм-бўш уйлар тақдири
· Вазирлик танқидий мақоладан кейин Нарпайдаги боғчалар ҳолатини ўрганди - бошқарманинг икки ходими ва 9та боғча мудири ишдан олинди
· Питнакда бир боғча бор, айвонлари хўб абгор...
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ
· Трамп Эронга қарши санкцияларни «анча» кучайтиришга ваъда берди
· Украина шарқида ўзбекистонлик ёлланма жангчи отиб ўлдирилди
· Учинчи марта. Меркелни расмий учрашув вақтида яна титроқ тутиб қолди
· Франциянинг собиқ президенти Олланд сўроққа чақиртирилди
· Парижда Саудия Арабистони подшоҳи қизи устидан суд иши бошланди
· 2018 йилда миллионерларнинг жами бойлиги 7 йил ичида илк бор камайди
Спорт хабарлари
· «Пахтакор» футболчилари ҳалокатининг 40 йиллигига ҳужжатли фильм суратга олинади
· Копа Америкадан сўнг: Энг муҳим 8та саволга жавоб
· «ПСЖ» бир шарт эвазига «Барселона» билан Неймар бўйича музокара бошлаши мумкин
· «МЮ» Погбанинг нархини маълум қилди
Мавзуга оид
21:18 / 18.03.2020
Президентнинг халққа мурожаати, Қирғизистонга кириб келган коронавирус, Гулнора Каримовага янги ҳукм ва куннинг бошқа хабарлари
21:55 / 12.03.2020
Президентнинг Хоразмга сафари, хонандаларни солиққа тортаётган ДСҚ, пандемияга айланган коронавирус ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 11.03.2020
Муҳокамага сабаб бўлаётган авто нархлари, Сандерсни енгган Байден, Туркияга кириб келган коронавирус ва куннинг бошқа хабарлари
22:23 / 10.03.2020