Якунланиб бораётган 24 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди.

Батафсил.

Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти масъулияти кенгайтирилди.

Батафсил.

Ўзбекистонда молиявий пирамидаларни ташкил этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодекси молиявий фирибгарликлар орқали йирик миқдорда пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятга доир янги модда билан бойитилди.

Батафсил.

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг қариндошлари прописка қилиниши мумкинми?

2016 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганлар ўз қариндошларини пропискага қўйишлари мумкин ёки мумкин эмаслигига ойдинлик киритилган.