Ўзбекистон | 23:20 / 10.12.2017
40346
7 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳосил байрами, Яқин Шарқдаги тўқнашувлар, Россияга яна бир зарба ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари, шунингдек, ҳафтанинг энг қизиқарли таҳлилий мақолалари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.

8 декабрь куни Ўзбекистонда Конституциянинг 25 йиллиги нишонланди. Президент Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ юртдошларни табриклади. 9 декабрь куни эса Ўзбекистонда ҳосил байрами бўлди - шу куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига айланди.

Фото: President.uz

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистонни янги тараққиёт босқичига олиб чиқа оламиз​»

Шавкат Мирзиёев давлат органларида сақланиб қолган «тизим»​ ҳақида фикр билдирди

Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳаммамиз халқнинг хизматкоримиз»

Мактабдаги таълим даври 10 йил бўлади, 1 йил тайёрловга ажратилади

«​Халқ қабулхоналари энди тезкор давлат хизматлари агентлиги деб юритилади​»​ — Президент

Президент қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади

Жорий йилда 856 млн долларлик ҳўл мева четга сотилган

Ўзбекистоннинг бойлиги халқимизнинг ҳозирги яшаш даражасига ҳеч тўғри келмайди

Президент аҳолини картошка билан тўла таъминлаш масаласи ҳақида гапирди

Қишлоқ хўжалиги ривожига ҳиссаси учун президент томонидан мукофотланганлар рўйхати келтирилди

 

Ўзбекистон хабарлари

Фото: Президент матбуот маркази

Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкентга келди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди

Термизда Афғонистон консулхонаси очилади, Ҳиротгача темир йўл боради

Шавкат Мирзиёев афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президентнинг афв этиш тўғрисидаги фармонига шарҳ берилди

Афв этишнинг амнистиядан фарқли жиҳатлари нима?

Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди

Чорвоқда эркин туристик зона ташкил этилади. Президент фармонига шарҳ

Президент транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича қарорни имзолади

Россия Ўзбекистонга шакар етказиб беришни бошлади

Хитой корпорацияси Ўзбекистонда газ қазиб олишни бошлади

Прокуратура Андижон шаҳар ҳокимининг ножўя ҳаракатини текширмоқда

Андижон шаҳри ҳокими жавобгарликка тортилиши мумкин. Бош прокуратура расмий хабар берди

 

Саакашвилининг қўлга олиниши

Киевда Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили қўлга олинди. Грузиянинг собиқ президенти Украинада давлатга қарши жиноий фаолиятда айбланмоқда. Унинг тарафдорлари Киевда давомли намойишлар уюштиришмоқда.

Саакашвили одамларни Майданга чиқишга ундамоқда

Саакашвили Киевдаги уйи томига чиқиб олди ва УХХга таҳдид қилди.

Саакашвили ўз уйи томида қўлга олинди

Саакашвили тарафдорлари томонидан озод этилди

Видео: Саакашвилининг озод этилиши

АҚШ давлат департаменти Саакашвилининг қўлга олинишига изоҳ берди

Саакашвили терговчиларни палаткада кутмоқда

Саакашвили вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди

Порошенко Саакашвилининг ҳаракатлари ҳақида баёнот берди


Исроил-Фаластин можароси

АҚШ президенти Дональд  Трамп 6 декабрь куни Қуддусни Исроил давлатининг ягона ва бўлинмас пойтахти деб тан олиб, яна бир бор халқаро сиёсат диққат марказига тушди. У, шунингдек, Давлат департаментига АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Муқаддас шаҳарга кўчириш бўйича ишларни бошлашни буюрди.

АҚШ Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олди

Жаҳон давлатлари АҚШнинг Фаластин бўйича қарорига муносабат билдирди

«Бу жуда нотўғри қадам» - Европа етакчилари Трампдан норози

Туркия АҚШни Фаластин масаласидаги қарорини қайта ўйлаб кўришга чақирди

Можаро тарихи: Ал-Қудс Исроил пойтахти деб тан олиниши нимани англатади?

«Қориштиргич». Эрдўған Трампнинг қарори бўйича баёнот берди

«Обама ва Буш қилмаганди». Трамп баёнот берди

Фаластин халқаро судга мурожаат қилади

Исроил полицияси Қудсда намойишчиларни ҳибсга олмоқда

Ғазо секторидаги тўқнашувлар вақтида бир фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ва Фаластин чегарасидаги тўқнашувлар кескинлашди 

Араб давлатлари АҚШдан қарорини бекор қилишни талаб қилди

Араб давлатлари Фаластиннинг халқаро тан олинишига чақиришди

 

Россия Қишки Олимпиададан четлатилди

2018 йил Жанубий Кореяда ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларида Россия байроғи бўлмайди, Россия мадҳияси янграмайди. Халқаро Олимпия қўмитаси Россияда антидопинг масаласи билан боғлиқ муаммолар ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланганига оид далиллар топганидан кейингина шундай қарор қабул қилди. Буни Россияга яна бир "ортдан берилган зарба" деб аташди.

Фото: Константин Чалабов / РИА Новости

Россия қишки Олимпиададан четлатилди

Олимпиадада Россия мадҳияси янграмайди. Тўлиқ тафсилотлар

Путин Россиянинг «айбини тан олди» ва спортчиларга Олимпиадада иштирок этишга «рухсат берди»

Олимпиада-2018 ташкилий қўмитаси россиялик спортчиларни молиявий қўллаб-қувватлайди

Путин россиялик спортчиларга Олимпиадада иштирок этишга «рухсат берди»

Путин Россиянинг қишки Олимпиададан четлатилишига изоҳ берди 

АҚШнинг қишки Олимпиадада иштирок этиши шубҳа остига қўйилди  

Алишер Усмонов ХОҚ президентига хат йўллади

Россиянинг Олимпиададан четлатилиши: Бундан кимлар зарар кўради?

 

Таҳлилий мақола ва янгиликлар

Ўзбекистонда миграция сервис-марказлари пайдо бўлади

Момиқчини қийнаётган олти муаммо: шаҳар посёлкаси аҳолиси шаҳарчага хос шароитлар истайди

«Бурхон», янги лойиҳалар, янги ҳукумат билан алоқалар. Алишер Усмонов Ўзбекистондаги миссияси ҳақида

Британия нашри Ўзбекистонга ташриф буюришнинг бир неча сабабини баён этади

«Омонхона» суви сотилувчи қишлоқда рўзғорга ичимлик суви харид қилинмоқда 


Спорт хабарлари

«Локомотив» — Ўзбекистон кубоги соҳиби

Фото. Мухлислар майдонга чиқиб кетишди, милиция тартиб ўрнатди

Пойтахт клублари мухлис излаб вилоятга чиқсинми?

Де Хеа — энг яхши дарвозабон. АПЛда турнинг муҳим воқеалари

«Реал» раҳбарияти учрашувида январдаги асосий нишон аниқлаб олинди

ЕЧЛ плей-оффига чиққан барча жамоалар

Англия Европа чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди

Криштиану Роналду бешинчи бор «Олтин тўп» соҳиби бўлди

Криштиану Роналду: Месси билан кураш давом этади

«Реал» Роналдунинг бешинчи «Олтин тўпи»га бағишлаб бешта гол урди

Роналду 2 кун ичида иккинчи совринни қўлга киритди

Мавзуга оид