Йил якунланмоқда. Яна бир сана ўзгаряпти. Тарихга муҳрланаётган 12 ой, 365 кун ва 8760 соатнинг ҳар бири ўзига хос воқеалар билан кечди. Биз уларнинг энг шов-шув бўлганларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳокимлар иши

Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш 2019 йилги давлат дастурида белгиланган бўлса-да, бу амалга ошмай қолди. Аммо йил давомида ҳокимларнинг номуносиб хатти-ҳаракатлари билан доимий равишда жамоатчилик диққат эътиборига тушиб тургани – қоғозда қолиб кетган сиёсий ислоҳотнинг қанчалик зарурлигини кўрсатиб қўйди.

Бу борада Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни «энг илғор» десак адашмаймиз. Аввалига снослар можаросида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Қашқадарё вилояти ҳокими (кейинчалик ишдан олинган) Зафар Рўзиевлар билан биргаликда президент топшириғига кўра омма олдида кечиримга ўхшаш сўзларни гапирган Ғаниевнинг кейинги «қаҳрамонлиги» ҳам кўп куттирмади.

Рўмол ва соқол ҳақидаги ўта шармандали аудиодан кейин Сенатнинг Одоб комиссиясига чақирилган Фарғона ҳокими «ўтиниб-ўтиниб» кечирим сўради. Унга 3 ой синов муддати берилган бўлса-да, 2 ой ўтар-ўтмай туман ҳокимига блогернинг «жанозасини ўқиш»ни буюрди...

Туман ҳокимлари орасида Равшан Комиловга етадигани бўлмади. Аввалига ўғирланган маккажўхори видеоси, кейинчалик сўкишларга тўла аудио тарқалиб, Миришкор тумани ҳокимига олам-олам «шуҳрат» келтирди. Балки шулар сабабдир, Комилов ҳокимликдан кетди.

2019 йил Қашқадарё ҳокими лавозимида 6 йилдан буён ишлаб келган Зафар Рўзиевнинг ишдан олиниб, ўрнига Зойир Мирзаевнинг