Ўтган ҳафта мобайнида халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

Трамп ва муҳожирлар

Трамп “Мамлакатни хорижий террорчилар кириб келишидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги фармони билан мамлакатга 90 кун давомида Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқаролари кириб келишини тақиқлаб қўйди. Ҳужжат шунингдек, барча қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб туриш ҳамда Суриядан бўлган қочқинларни қабул қилишни номаълум муддатга қолдиришни ҳам назарда тутади. Мазкур фармонга нисбатан дунё бўйлаб турли муносабатлар вужудга келди.

Жумладан, Саудия Арабистони қироли Трампнинг Суриядаги хавфсиз ҳудудлар ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади. Ўз навбатида, Австралия ҳам Трампнинг муҳожирлик сиёсатини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.

Аммо бу фармонга қаршилар ҳам топилди. Масалан, америкаликларнинг ярмидан кўпи Трамп сиёсатига қарши эканини маълум қилган бўлса, улар сафига Ҳолливуд юлдузлари ҳам қўшилди

Трампнинг ўзи бу муносабатларга бефарқ қарамади, албатта. У ўз фармони мусулмонларга тақиқ эмаслигини айтиш билан бирга иммиграция чекловларининг бекор қилиниши шартларини ҳам маълум қилди.

Ҳалабга футбол қайтди