Якунланиб бораётган 28 сентябрь, пайшанба куни Ўзбекистонда ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.
ЎЗБЕКИСТОН:

Куннинг энг муҳим янгиликларидан бири — Тошкент шаҳри ИИББ Туркиядан қайтган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон қидирувда бўлгани учун 27 сентябрь куни Тошкентга қўниши билан қўлга олингани ҳақида расман маълумот берди. Унга 86 миллион сўмгача жарима қўлланиши ёки 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Россиядаги меҳнат мигрантлари учун. Патент тўлови тартиби бўйича муҳим маълумотлар эълон қилинди
Куннинг бошқа муҳим хабар ва янгиликлари:

Тиббиёт ташкилотлари эскирган ускуналарни 2023 йилгача алмаштириши шарт
















