Аввалига энг яхши янгиликлардан айримларини санаб ўтсак. 2022 йилда ўзбекистонликлар учун Умра зиёратига бориб келиш анча осонлашди. Хусусий турфирмаларга норасмий тарзда бўлса ҳам рухсат берилгач, арзонроқ нархдаги таклифлар ҳам пайдо бўлди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифидан кейин Ўзбекистон учун Ҳаж квоталари 2 баробарга оширилиб, бир йил учун 24 минг нафарга етди. Давлат раҳбари Арабистонга ташрифи давомида умра амалларини бажарди, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди.

Йил давомида бюрократияни қисқартириш йўлидаги ҳаракатлар давом этди. Электрон ҳукумат имкониятлари ошиб, яна 15дан ортиқ турдаги ҳужжатларни сўраш тўхтатилди. Кўчмас мулк ижараси бўйича шартномалар фақат онлайн тузиляпти. Автомобилга ишончнома расмийлаштириш учун ҳам энди нотариусга бориш шарт эмас, буни ягона портал орқали қилса бўлади. Ҳайдовчилар ID-картаси ёнида бўлса, бошқа ҳужжатларини олиб юришига ҳожат қолмади. ID-картани Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудидан олиш мумкин бўлди. Фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланишда телефон рақами орқали шахсини тасдиқлаши йўлга қўйилди.

Давлат хусусий секторда ишлайдиган аёлларга нисбатан дискриминацияни қисман тўхтатиб, уларга “декрет пули” тўлай бошлади – ҳомиладор аёллар фарзандли бўлгунига қадар давлатдан ойига 2 млн сўмдан олишлари мумкин. Жараён автоматлаштирилган, декрет пули олиш учун ҳеч қаерга мурожаат қилиш шарт эмас.

2021 йилда тест қилиб кўрилган “Ташаббусли бюджет”