22:33 / 19.11.2017
31226

Ҳафта дайжести: Мирзиёев Сергелида, нархи кескин ошган бензин, «Локомотив» — чемпион, тахтдан қулатилган Мугабе ва бошқалар

Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари, шунингдек, ҳафтанинг энг қизиқарли таҳлилий мақолалари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.

Ҳафтанинг асосий воқеаларидан бири — Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Фото: President.uz

Ш.Мирзиёев: 2017 йилнинг 10 ойида умумий жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 14 фоизга камайган, 22 минг ёшлар жиноятга қўл урган

Ички ишлар идоралари таркибига адашиб кириб қолган ходимлардан тозаланади

Ўзбекистонда жиноятларнинг ҳар тўрттадан биттаси ишсизлар томонидан содир этилмоқда

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг иш самарадорлиги оширилади

Шавкат Мирзиёев бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш, янги қурилаётган уй-жойлар ва бошқа объектлар билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманига борди.

Фото: ЎзА

Ш.Мирзиёев: «Бу уйларни кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб қурмоқдамиз».

Сергелида янги мактаб очилди. Президент мактабгача таълим муассасасига борди

Тошкентнинг ҳар бир туманида 10 тадан замонавий сузиш ҳавзаси қуриш керак

Сергели туманида янги корхоналар ташкил этилади

 

Ўзбекистонда 15 ноябрдан автобензин ва дизел ёқилғиси нархи ўртача 1,5 баробарга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати қарори чиқарилган. Унга кўра Аи-80 русумидаги бензин нархи 3800 сўмга етади.

 

Тошкентда бензин ваҳимаси. Шаҳардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар

 

Расмий хабарлар

Фото: VistaNews

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланади, тўловларни МИБ ундиради

2018 йилда тест синовлари жавоби эртаси куниёқ эълон қилинади, айрим олийгоҳларда эса тест ўтказилмайди

Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига уч кунлик давлат ташрифи билан боради

Алишер Султонов Илҳом Алиев билан учрашди. Президентнинг навбатдаги ташрифи Озарбойжонга бўлади

Шавкат Мирзиёев Абдулазиз Комиловни мукофотлади

 

Иқтисодиёт, банк ва молия

 

Хорижий валютада операцияларни амалга ошириш бўйича лицензия бериш амалиёти бекор қилинди

Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг экспорт ва импорт ҳажми қанча?

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 26 миллиард долларга тенг

Декабрдан бошлаб халқаро пул ўтказмаларини сўмда амалга ошириш мумкин бўлади

Ўзбекистонда 500 ва 1000 сўмлик купюралар тангага алмаштирилиши мумкин

Хорижий валюта фуқароларга нега нақд кўринишда сотилмаётганига изоҳ берилди

Аввал хорижий валютада кредит олган тадбиркорга имтиёз бериладими?

 

Тайинловлар

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ишдан олинди, Одилхон Рустамов унинг ўрнини эгаллади

Шеробод тумани ҳокими лавозимдан озод этилди

Мирзиёев бош прокурорга икки янги ўринбосар, СВОЖЖДЛҚК департаментига янги бошлиқ тайинлади

Қорақалпоғистонда Нукус шаҳри ҳокими, республика прокурори ва молия вазири ўзгарди

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Самарқанд вилояти ИИБга ўтказилди

 

Транспорт

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Халқаро банк карталари бўйича авиачипталар харид қилиш имкони пайдо бўлди

Метро йўл ҳақи тушириладими? «Ўзбекистон темир йўллари» расмий хабар берди

Ўзбекистон ва Испания ўртасида авиақатнов тўғрисида битим имзоланди

MAN Ўзбекистонда шаҳарлараро автобуслар ишлаб чиқаради

Самарқандда Volkswagen машиналари ишлаб чиқарилади

«Группа ГАЗ» Ўзбекистонда NEXT автомобиллари авлодини тақдим этди

Тошкентда Land Cruiser Prado 2018 машинасининг расмий тақдимоти ўтказилди​

Ўзбекистонда бензин танқислиги билан курашиш учун 250 млн. доллар ажратилади

 

Ҳуқуқ-тартибот ва криминалистика

Ўз қизини хўрлаган отага нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган

Жазони ижро этиш муассасалари фаолияти 6 йил ичида янада ривожлантирилади

Тошкентда митинг уюштирган аёллар билан нималар юз берди?

Ўзбекистонда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича янги комиссия тузилади

Иштихонда машиналарни очишга ихтисослашган гастролёр ўғрилар ушланди

3 опа-сингил ўлими бўйича қайси моддага асосан жиноят иши қўзғатилди?

 

Бошқа хабарлар

Тошкент узра ҳарбий вертолётларда Ўзбекистон байроғи олиб ўтилди

Ўзбекистонда яна бир ОТМ ташкил этиш режалаштирилмоқда

Рамзон Қодиров Ўзбекистон Президентининг куёвига: «Чеченистонда ҳам сенинг қўрғонинг бор!»

Тошкент Халқаро аэропортида намозхона пайдо бўлди

Тошкент бозорларида маҳсулотлар учун энг юқори чекланган нархлар белгиланди

Ёшлар иттифоқи фаоллари олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинади

 

ТАҲЛИЛИЙ ХАБАР ВА МАҚОЛАЛАР

Аҳолига кўмир тарқатиш ортидан юзага келган тиқилинчдан ким манфаатдор?

Бир кредит тарихи: қарор бор, гаров бор — ижро йўқ

Россияда ўзбекистонлик оиланинг 6 ёшли қизалоғини онасига қайтариб беришмаяпти

Энг арзон квартиралар қаерда? Россия ва Марказий Осиё пойтахтлари инфографикада

Ўзбекистонда эркин валюта конвертациясига ўтиш учун қандай тайёргарлик чоралари кўрилганди?

Вилоятларда ишлаш ташаббуси билан чиққан шифокорларга 50 фоиз миқдорида ойлик устама ҳақи тўланади

Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар аниқ иш жойлари билан таъминланадилар

 

ЖАҲОН

Ҳафтанинг муҳим янгилиги — Зимбабведа 37 йилдан буён ҳукмронлик қилиб келган диктатор Роберт Мугабенинг ағдарилиши бўлди. Ҳарбийлар пойтахни қўлга олишди ва Мугабени уй қамоғига ташлашди.

Фото: Getty Images

Зимбабведа президент Мугабе қамоққа олинган.

«Жодули давлат тўнтариши». Диктатордан воз кечишди.

«Дунёдаги энг шафқатсиз мустабид раҳбар» — Мугабедан қолган «мерос»

Зимбабведа давлат тўнтариши — «Тимсоҳ» Мугабени «еб қўйди» .

У истеъфога чиқишдан бош тортмоқда.

Мугабе ҳарбийлардан «ҳокимиятда яна жичча қолишни» сўради.

Зимбабведа минглаб кишилар Мугабенинг ағдарилишини нишонлашмоқда.

Мугабе «ўлса ҳам» ҳокимиятни топширмоқчи эмас

 

Бошқа хабар ва янгиликлар

Фото: AFP

Эрондаги зилзила қурбонлари сони 400 кишидан ошди. Эронда тезкор-қутқарув гуруҳи ишини якунлади, талафотлар ҳисоблаб чиқилди. Фожиа қурбонлари сони яна ортди

Рус ва турк президентларининг Сочидаги учрашуви: икки томонлама иқтисодий муносабатлар 100 млрд. долларга етказилади

Россия Қозоғистонга 12 минг гектар ерни берди

Ўмурбек Бабанов «Республика — Ата Журт» фракцияси раҳбарлигини тарк этди

Медведев: «АҚШ билан муносабатлар кун сайин ёмонлашмоқда»

Атамбоев баёнотлари: «Бу алаҳлаш ва Қозоғистон раҳбарияти хархашаси», «Ўзбекистон билан бирга кредитларни қўрқмасдан олиш керак«

Яқин Шарқдаги асосий ўйинчилар. Саудия Арабистони ва Эроннинг минтақадаги етакчилик учун кураши

 

ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАР

Фото: Reuters

Дунёдаги барча бойликларнинг ярмига 1 фоизгина одамлар эгалик қилмоқда. Ер аҳолисининг умумий бойлиги рекорд даражага етди

Стив Жобсдан Илон Маскгача: 25 ёшида улар нима билан машғул бўлишган?

Жаҳон армияларининг тақиқланган қуроллари (фото)

Ишни ўзгартириш йўлида тўсиқ бўлувчи қўрқувни қандай енгиш мумкин?

АҚШ доллари ҳақида сиз билган ва билмаган 12 факт

Дунёни ўзгартирувчи 5 технология ҳақида

Дубайда ўтаётган автосалонда автомобилларнинг 100дан ортиқ янги моделлари намойиш этилмоқда — фото

Италия расман мадҳияга эга бўлди

500 килоли қизни шифохонага олиб бориш учун уй деворини бузишга тўғри келди

 

Саломатлик ва медицина янгиликлари

Фото: Getty Images

Дунёда инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича илк операция ўтказилди

Семизликнинг асосий сабаби маълум қилинди

Қаҳва юрак учун фойдали экани аниқланди

Муайян қон гуруҳига эга одамлар ҳаво ифлосланишидан камроқ азият чекишлари аниқланди

Юрак қон-томир касалликлари хавфини қандай камайтириш мумкин?

«Сиҳат тиласанг, кам е»: Нафсни тийишнинг хосиятлари

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

Олий лига. «Локомотив» — икки карра чемпион! Кумуш медаль учун йил тўқнашувида «Насаф» ғолиб

Криштиану Роналду тўртинчи бор ота бўлди

Англия 2030 йилда жаҳон чемпионатини ўтказмоқчи

ЖЧ-2018. Италия 1958 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатига чиқа олмади

Буффон йиғлаб хайрлашди. Мундиални ўтказиб юборадиган бошқа юлдузлар

Рўзиқул Бердиев мағлубият билан бошлади

«Олий лига талабига жавоб берадиган клублар 12тадан ҳам кам бўлиши мумкин»

Единак ўз ҳет-триги билан Австралияни жаҳон чемпионатига олиб чиқди

Ўзбекистон термаси учун яна бир имконият - АҚШ аламзадалар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил қилмоқчи

ПФЛ директори 12 жамоали тизимга шошилинч ўтилгани сабабини изоҳлади

ЖЧ-2018. Энг қиммат таркибга эга терма жамоа аниқланди

Top