2019 йил якунланди. Демак, бажарилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликларга қандайдир баҳо бериш, сарҳисоб қилиш, келгуси режаларни белгилаб олиш пайти етиб келди.

Kun.uz таҳририяти йил давомида Хоразм вилоятидаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни кузатиб борди. Муҳим тадбирларда иштирок этди. Аҳолининг, тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганди.

Таҳририятнинг Хоразм вилояти бўйича ёритган энг муҳим воқеаси шубҳасиз, уй-жойи бузилган одамлар билан боғлиқ можаро бўлди. Июль ойида Урганч шаҳри, Ашхобод кўчасидаги уйлари бузилган, компенсация пули берилмасдан Хонқа туманидаги Чондирқиёт қишлоғига кўчириб юборилган аҳоли норозилик тариқасида Урганч-Хонқа йўлини тўсиб қўйишган эди. Бу можаро жамиятда жуда катта акс садо берди. Муаммога ҳукумат даражасида эътибор қаратилганидан сўнг, уйи бузилган одамларга компенсация пуллари тарқатилди. Кейинчалик, уй-жойларнинг бузилиши билан боғлиқ жараёнлар янги низом билан қаттиқ назорат остига қўйилди. Айни пайтда Чондирқиёт қишлоғида жуда катта кўламдаги қурилиш ишлари якунланмоқда. Одамлар уй-жойларини тиклаб олишяпти, ижтимоий соҳа объектлари қурилмоқда. Умид қиламизки, бу оилаларнинг ҳаёти яна ўз изига тушиб кетади ва ҳаммаси яхши бўлади.

Kun.uz биринчи галда ижтимоий муаммоларга катта аҳамият беради. Улар кўплаб одамларнинг ҳаётига, турмушига алоқадорлиги туфайли биз учун долзарбдир. Йил давомида Хоразмнинг турли қишлоқларида, маҳаллаларида бўлдик, ижтимоий муаммоларни ўргандик. Уларнинг аксарияти йўлларнинг ёмонлиги билан боғлиқ эди. Урганч туманидаги «Ҳаёт йўқ маҳалла!», Урганч шаҳридаги «лойга ботиб қолган» маҳалла, Қўшкўпир туманидаги йўллари обод бўлмаган маҳалла,