Чўлпонотадаги саммит

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳри Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигидаги саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов иштирок этди.

«Марказий Осиёнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини, изчил ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш бўйича мураккаб вазифаларни изчил ҳал қилиб келяпмиз», — деди саммитдаги нутқида президент Шавкат Мирзиёев.

Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари «XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги шартномани имзолади.

 

Саммитда Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари доимий маслаҳатлашувини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда чегара савдо зоналари тизимини яратиш таклифи билан чиқди.

Қорақалпоғистондаги вазият

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесни 20 июлдаги сессиясида Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш бўйича президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаш тўғрисида қарор қабул қилди