Ўзбекистон | 20:20 / 25.02.2018
44545
5 дақиқада ўқилади

Ҳибсга олинган собиқ бош прокурор, 13 йилга кесилган Аҳмадбой, қишки олимпиада якуни ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимларини KUN.UZ дайжестида эслаб ўтамиз.

Ҳафта ичида рўй берган энг шов-шувли хабар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига 15 йил давомида раҳбарлик қилган собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олиниши бўлди.

Ҳолбуки ушбу хабардан бир кунгина аввал Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар инкор қилинган эди.

Шунингдек, ҳафта ичида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида чинозлик «Аҳмадбой» номи билан донг чиқарган Аҳмаджон Турсунбоевга суд ҳукми ўқилди.

«Аҳмадбой» машмашасига алоқадор яна 6 кишига жазо тайинланди

Энди барчани бир савол қизиқтиради: «Аҳмадбой» домига тушганлар пулини қайтариб оладими?

 

Ўзбекистон хабарлари

Фарғонада Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди

Туркманистон президенти Бердимуҳамедов баҳорда Тошкентга ташриф буюради

Жанубий Кореяга ишга борадиган ўзбекистонликлар учун квоталар сони кўпайтирилади

Tashkent City’да айнан нималар қурилади? (фото)

Барча ташкилот раҳбарларининг виртуал қабулхоналари 25 февралга қадар ёпилади

Ахборот технологиялари вазирлигига раҳбар тайинланди, Шерматов бошқа ишга ўтказилди

Мирзиёев йиғилиш ўтказди, 1 апрелдан маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар тўхтатилади

Ўзбекистон PayPal ва AliPay’га қўшилади. Ўзбекистонда электрон пуллар тўғрисида қонунишлаб чиқилади

Ўзбекистон ва Россия атом энергиясида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни тайёрламоқда

 

Таҳлилий мақола ва репортажлар

«Харитада номи йўқ қишлоқ» учун ажратилган пулни ким туя қилди?

Диққат, кейинги бекат - «Порлоқ йўл совхози» (харобалари)

Қизилчада 3 ойдан сўнг нима ўзгарди? Ҳеч нарса ўзгармади

Нима учун Ўзбекистонда бензин қимматлашмоқда?

Истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдор: тузиш чоғида нималар ҳисобга олинади

Бешариқнинг ечимини кутаётган беш муаммоси

Гулистондаги маҳалла гулдек очиладими ёки лойга ботиб ётаверадими?

«Севги изтироби»нинг иккинчи томони

Табиий савол: Нега халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни коррупция ботқоғида кўрмоқда?

Қашқадарёда қўлбола иссиқхоналар билан президентга кўзбўямачилик қилинди

Миллий хавфсизлик хизмати қандай бўлиши керак?

 

МДҲ хабарлари

Россия АҚШни Сурияда «ўт билан ўйнашмасликка» чақирди

ИШИД Кизлярдаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Қозоғистон президенти лотин ёзуви асосидаги янги қозоқ алифбосини тасдиқлади

Жээнбеков ички ишлар идораларини порахўр ходимлардан тозалашни буюрди

Лукашенко Халқаро Олимпия қўмитасини «ўзига келтириб қўйишга» ваъда берди

Қирғизистондаги кафеда портлаш, Ўзбекистоннинг уч фуқароси жиддий жабрланди

Украина нега ЕИ ва НАТО аъзосига айлана олмаслигини айтилди

Қирғизистондаги барча мактаблар 5 кунлик ўқишга ўтади

 

Жаҳон хабарлари

Хитойда давлат раҳбари ваколат муддати учун чекловни бекор қилишмоқчи

Сингапур бюджетидан ортган 700 миллион доллар аҳолига тарқатилади

Жавод Зариф Нетаняҳунинг Мюнхендаги чиқишини «цирк» деб атади

Трамп АҚШ тарихидаги энг машҳурлиги паст президент деб топилди

Маҳмуд Аббос Британия ва АҚШ сиёсатини танқид қилди

Раҳмат Оқилов Стокҳолмда одамларни қасддан ўлдирганини тан олди

Афғонистонда толиблар ҳужуми юз берди, ҳарбийлар орасида қурбонлар кўп

Хитойда 1,6 трлн долларлик лойиҳаларга старт берилади

 

Қизиқарли хабарлар

Америка президентининг учар қалъаси: Трамп бортининг ҳимояси қандай тузилган (фотожамланма)

Орзудаги бизнес: Ой ва Марс колонизациясидан қандай пул ишлаш мумкин?

Олимлар қариш билан курашиш усулини топишди

Бишкекда Гиннес учун 1000 килограммлик бешбармоқ тайёрланади

Дунёда биринчи марта 5G стандартидаги қўнғироқ амалга оширилди

Олимлар биринчи марта смартфонни 4 метр масофадан қувватлантиришди

Дунёнинг энг жозибали ва ҳамёнбоп 32 шаҳри

 

Спорт хабарлари

Достонбек Ҳамдамов «Анжи»га қочиб кетмаган. Можароли трансфер тафсилотлари

Пёнгчанг олимпиадаси якунланди. Норвегия — умумжамоа ҳисобида ғолиб

Ўзбек футболида «сирпанчиқ қоидалар». Бизни яна нималар деб алдашган?

Лотерея ўйини сабаб Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари вақти ўзгартирилди

Месси «Челси»га қарши ўйинда энг ёмон натижаларидан бирини қайд этди

Футбол оламидан 30 ажойиб иқтибос

ФИФА Саудия Арабистонини ЖЧ-2018’га қўймаслиги мумкин – ОАВ

«Боксга ким қарши?» Ўзбек спорти энди кимларнинг қўлига тушиб қолди?

Пёнгчангдаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бюджети айтилди

Умид Аҳмаджонов яна бир ташкилот президенти этиб сайланди

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид