Ўзбекистон | 23:04 / 08.04.2018
25012
6 дақиқада ўқилади
Нодавлат боғчаларга текинга ер, ДХХ ҳақидаги қонун, Жиззахда алмашган ҳокимлар ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.
ЎЗБЕКИСТОН. ҲАФТАНИНГ МУҲИМ ХАБАРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни пойтахтдаги бир қатор объектларни айланди. Жумладан, Президент Тошкент сити лойиҳалари билан танишди.
- Президент Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг қурилиш ишлари билан танишди
- Мирзиёев пойтахтда бунёд этилган Ашхобод боғига ташриф буюрди
- Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги МФЙда қурилган янги уйларни бориб кўрди
- Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
БОШҚА ХАБАРЛАР
- Президент «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади
- Нодавлат боғчалар қуриш учун ер участкалари текинга берилади — Президент қарори
- Собиқларга имкон берилди. Жиззахда 1 кунда 6 ҳоким ўзгарди
- Президент шафқатсиз бозор иқтисодиёти ҳақида гапирди
- Ш.Мирзиёев Ёзувчилар уюшмасига доир қарорни имзолади, қатор газета ва журналларга ҳомийлар бириктирилди
- Янги фармон: Президент девонида янги хизмат ташкил этилди. Президент янги хизмат фаолиятига доир қарорни имзолади
ИҚТИСОДИЁТ
- Тошкент ҳудуди 18 квадрат километр атрофидаги юзага кенгайтирилади
- Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этилади
- 2018 йил учун ҳаж зиёрати нархи белгиланди
- Бўш турган давлат спорт объектлари «хусусий шахслар»га берилади
- «Зиёрат туризми» доирасида лондонлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишди
ЭНЕРГЕТИКА
- Тўрақўрғон ИЭС қачон ишга тушиши маълум бўлди
- Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қила бошлади
- Жанубий Корея компанияси Навоийда электр станцияси қуради
- Электр, газ, иссиқлик, сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади
ТРАНСПОРТ
- Урганчдан Римга илк бор тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилди
- «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисига биринчи ўринбосар тайинланди
- «Яндекс. Такси» Ўзбекистонда иш бошлади
- S7 Airlines Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда
- Ҳайдовчилик гувоҳномалари давлат хизматлари марказлари орқали алмаштириб берилади
- Собиқ ТАПОиЧ бир қисми бизнес-авиация аэропортини ташкил қилиш учун топширилди
- Айрим автомобилларнинг «Қамчиқ» довонидан ўтиши тақиқланади
- Самарқанд туманидаги машина бозори бошқа жойга кўчирилади
ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАЛАР ВА РЕПОРТАЖЛАР
- Биз билмаган Тожикистон Kun.uz нигоҳида
- Журналистлар ўзбек-афғон чегарасида: Биринчи кун
- Вазирлик паркларда севишганларни «овлаган» журналистларни огоҳлантирди
- Андижонлик она 3 ёшли ўғлини нега ўлдирганини айтиб берди (видео)
- «Ойлигимнинг қолгани қани?» Янги солиқ тизими маошга қандай таъсир қилади? (Таҳлил)
- Самарқандда суд: жиноий гуруҳ аъзолари ўша ернинг ўзида тўполон кўтаришди (видео)
- «Палов килолаб сотилади ва уч баробар арзон» — Ўзбекистон тожикистонлик мухбир нигоҳида
МДҲ ХАБАРЛАРИ
- Жээнбеков: одамларни қулга айлантирмоқчи бўлганларга тегишли жавоб қайтарилди
- Савченко сиёсий дастурини эълон қилди
- Эрдўған ва Путин 20 млрд долларлик АЭС қурилишига старт берди
- Саакашвили Грузияга қайтиб, мафиядан ўч олмоқчи
- Аваков Украина халқи қачон оёққа туриб, ҳукуматни тўнтариб ташлаши мумкинлигини айтди
- Россиялик генерал Россия ва АҚШ ўртасидаги эҳтимолий уруш оқибатлари ҳақида айтди
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ
- АҚШ-Хитой савдо уруши: АҚШ Хитойга нисбатан янги божлар тайёрлаб қўйди. Хитой АҚШга жавоб чоралари билан таҳдид қилди ва савдо урушига тайёр эканлигини билдирди
- Анқарада РФ, Туркия ва Эрон давлат раҳбарлари учрашди. Путин: «Сурияга Россия, Эрон ва Туркиядан бошқа ҳеч ким ёрдам бермаяпти». Анқара учрашувида Сурия бўйича баёнот имзоланди. Анқара учрашувида муҳим келишувларга эришилди. Россия, Туркия ва Эрон Суриядаги умумий стратегик мақсадни маълум қилди
- Британиялик химиклар «Новичок» ишлаб чиқарилган давлатни аниқлай олишмади
- Саудия Арабистони Қатарни оролга айлантирмоқчи – ОАВ
- АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни нега жорий этгани айтилди
- Скрипаль ўзига келди ва гапира бошлади – ОАВ
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР
- Брежнев Ўзбекистонга келганида ҳаракатланган «Чайка» сотувга қўйилди
- Қироллик оиласи вакилларига устрица ва сув истеъмоли тақиқланди
- World Travel Awards: Дунёнинг энг зўр 10 меҳмонхонаси
- Буюк Британияда 20 миллион долларлик автомобиль рақами сотувга қўйилди
- Саудия дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилишидан қандай фойда кўради?
- 2017 йилнинг энг чиройли банкнотаси маълум қилинди
- Дуровнинг собиқ ҳамкасби Telegram ҳақидаги баъзи сирларни ошкор этди
СПОРТ ХАБАРЛАРИ
- Ўзбекистон телеканаллари учун Жаҳон чемпионати трансляцияси нархи қанчага тушади?
- Сервер Жепаров Хави билан бир жамоада тўп суриши мумкин
- Роналду Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди
- КОНКАКАФ ҳакамлар департаменти бошлиғи: «Равшан Эрматовнинг ҳакамлик қилиши — тарихий воқеа»
- ПФЛ айтилган кийимни киймаган «Локомотив» мураббийларини огоҳлантирди. Костюм-шим кийиш мажбурий
- ПФЛ қарорига муносабат: «Пахтакор» яна мағлуб, ғолибга яна жарима