Мухбирлар кўрсатув, мақола ва интервьюларида Россиядаги бир неча миллионлик ватандошлар турмуши, уларни қийнаётган муаммолар, турли касб ва молиявий шароит эгаларининг ҳаётини жонли мисолларда кўрсатишга уриндилар.

Суҳбатдошлар орасида Россияда авточилангарлик ва сувоқчилик қиладиган ўзбекистонлик аёллар, музтарош йигит, автотюнинг ателье очган косиб, Замбия элчихонасида ишлаётган ватандош, ўзининг «barber shop» хизматига асос солган сартарош, муҳожирликда бахтини топган қўқонлик ҳамюртимиз кабилар бўлди.

Бундан ташқари, ватандош-талабалар, бош консул, меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакили, марказий осиёлик мигрантларга хизмат кўрсатувчи юристлар билан ҳам суҳбатлар ташкил этилди.

Аксари мақола ҳам видео тарзида тайёрланган ушбу материаллар йилнинг биринчи чорагида Kun.uz саҳифаларида эълон қилиб борилди. Таҳририят 2020 йилдаги фаолияти сарҳисобини қиларкан, ушбу сафардан тайёрланган мақолаларни қайта эълон қилишни жоиз деб топди.

Россиядаги ватандошлар ҳаётидан лавҳалар

  • Россиядаги ҳаёт, одамларнинг муносабати, 15-16 соатлик иш, қийинчиликлар ва орзулар. Мусофирчиликдаги ўзбек аёли билан суҳбат
  • «Қандай ясаганимни ўзим билмайман». Кремль буюртмаларини ясовчи ўзбек музтарош ҳикояси
  • Москвада сартарошхона очган ўзбек: «Бошида патентга ҳам пулим йўқ эди»
  • «Тунда қурилишда ишлаб, кундузи ҳунар ўрганардим». Москвада авточилангарликни ўрганган аёл ҳикояси
  • «Бизни хўрлаб, ўзга юртда ташлаб кетди». Россияда фарзандлари билан ёлғиз қолдирилган аёллар