20:38 / 02.02.2020
0
17745

Трампнинг «аср келишуви», тобора тарқалаётган Хитой вируси, Британиянинг ЕИдан чиқиши ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда ҳам эътиборга молик воқеалар бўлиб ўтди. Kun.uz ўтган ҳафтанинг энг асосий ва диққат марказида турган мавзулари бўйича ҳафталик дайжестни тақдим этади.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

 Яқин орада Ўзбекистондаги бир қатор олий ўқув юртлари ректорлари ишдан олиниши мумкин. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев зиёлилар билан учрашувда айтиб ўтди.

«Яқинда кўп ректорлар ишдан олинади. Менинг столимда турган маълумотларга кўра, бу ректорлар билими, савияси ва ватанпарварлик даражаси билан ректор бўлиш у ёқда турсин, ҳатто қоровул бўлишга арзимайди», – деган президент.

·       Шавкат Мирзиёев Миллий университет талабасини вазир ўринбосарлигига тавсия қилди.

·       Президент соғлиқни сақлаш соҳаси ва илм-фан йўналишларини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

·       Ўзбекистонда амалдорлар харажатларининг улар топадиган даромадга мувофиқлиги назоратга олинади. Бу иш билан коррупцияга қарши кураш мақсадида тузиладиган янги орган шуғулланади.   

«Нима учун мен коррупцияга қарши кураш органини тузяпман? Бу орган «ура-ура» учун яратилмаяпти, у амалда коррупция омилларини, вазирлар ва бошқаларнинг қандай уйда яшаши, ўзини тутиши, машина сотиб олиши, боласини қаерда ўқитиши, умуман коррупция омиллари қаерда, деган масалаларга жавоб берадиган тизим бўлади.

Бу орган президентнинг ёки бошқа амалдорнинг ойлиги билан нима иш қилиш мумкинлигини ҳисоблайди. Биз бунга жуда кўп тайёргарлик қиляпмиз ва буни бутун жамиятга тарғиб қилишимиз керак.

Замон ўзгаряпти, ваҳшийликдан, ўғриликдан қутулиш керак. Амалдорлар даромадининг омилларини тушунтириб берса, ҳалоли бўлсин. Тийилиши керак, тийилмаяпти айрим ноинсофлар», деди у.

 ·       Шавкат Мирзиёев пахта сиёсати ҳақида фикр билдирди: «Пахтанинг кимга кераги бор, у кимга манфаат олиб келди? Миллатимизга манфаат олиб келгани йўқ. Бало, азоб олиб келди. «Ўзбек иши», бошқа ишлар. Меҳнатимизга туҳматлар бўлди», деган президент юз йиллик тизим икки йилда олиб ташлаганини таъкидлади. Адлия вазирлиги: пахта ва ғаллага давлат буюртмаси бекор бўлиши [SS1] нега муҳим?

 

Хитойдаги коронавируснинг Ўзбекистондаги акс-садоси

 Ўзбекистон ҳукумати 4-5 февраль кунларида махсус чартер рейслар орқали Хитой ҳудудидаги, шу жумладан, хавфли коронавирус тарқалган Ухандаги фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, айни вақтда Ухань шаҳрида 81 нафар ўзбекистонлик қолмоқда.

 ·       Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан эпидемиянинг фожиали оқибатлари муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ва дўст Хитой халқига чуқур таъзия билдирди. Ўзбекистон умумий хатарга қарши самарали курашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр экани қайд этилди. Президент коронавирус бўйича фармойиш чиқарди

·       Эпидемиядан пандемияга айланган, Хитойдаги атипик зотилжам келтириб чиқарувчи коронавирус туфайли эпидемик вазият хавотирли тус олаётганини таъкидлаган Соғлиқни сақлаш вазири хорижга чиқмасликни тавсия қилди. Вазир Алишер Шодмонов видеоселектор ўтказди. Коронавирусга қарши чоралар кучайтирилиши белгиланди. Шунингдек, Хитойдан қайтган ўзбекистонликлардан зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш сўралди

·       Бу орада Жиззахда коронавирусга чалинганлар борлиги ҳақида хабар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ва ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа хабарларни асоссиз ва ҳақиқатга зид деб атади. ССВ «Мевадан қандайдир вирус юқиши ҳолати ҳали кузатилмаган»лигини қайд этиб, коронавирус ҳақидаги яна бир миш-мишни рад этди.

·       Айрим давлатлар Хитой билан чегарасини ёпиб, виза чекловлари ўрнатди. Ўзбекистон қандай йўл тутади? Ўзбекистон коронавирус туфайли Хитойга боришни чекламоқда. «Uzbekistan Airways» компанияси коронавирус эпидемияси сабабли 4 февралдан Хитойга доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида хабар қилди.

·       Уханда қолаётган ўзбек талабасига кўра, вирус хитойликларни янада жипслаштирган.

 

Раҳбарлар нима дейди?

·       Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечираётганини айтиб ўтди: «Илгари ижтимоий соҳада ишлаганим учун ҳам мен буни яхши билсам-да, «камбағаллик йўқ», деб айтиш мумкин эмас эди. Биз буни «кам таъминланганлик», деб хаспўшлаб келдик. Ҳолбуки, бугун Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда».

·       Танзила Норбоева: Келгусида ижро ҳокимияти ва вакиллик органи ажратилишини таъкидлаб, халқ вакиллари сафида фақат виждонли, халқ дарди билан яшайдиган инсонлар бўлиши муҳимлигига урғу берди.

·       Зойир Мирзаев Оққўрғондаги ариқ воқеаси бўйича илк бор изоҳ берди

·       Ҳафта ичида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов хотирланди. «Мураккаб даврда авторитар бошқарув бўлиши табиий» – тарихчи Каримов даври ҳақида

·       2019 йилги пахта терими даврида 7та туман ҳокимлиги амалдорлари мажбурий меҳнат учун жавобгарликка тортилган

 

Ҳафта ичида рўй берган тайинловлар ва ўзгаришлар

ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган янги жамоат фондининг Васийлик кенгаши тузилди. АОКАнинг собиқ директори Комил Алламжонов Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосарига айланди.

 ·       Транспорт соҳаси раҳбарлари «в.б». бўлди, Uzbekistan Airways раҳбари лавозимидан озод этилиши мумкин

·       Ҳудудий ички ишлар бошқармаларида янги лавозим жорий этилади

·       «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўзгарди

·       Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

 

Иқтисодиёт ва ислоҳотлар

 Ҳафта ичида долларнинг расмий курси ўсди. Бироқ Молия вазири Жамшид Қўчқоров январь ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этганини маълум қилди.

·       Қамчиқ довонида пуллик тоннел қуриш бўйича молиявий ва техник ҳисоб-китоблар тайёрланмоқда

·       Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди: У хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинт аъзолигига асосланган нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

·       Тожикистон Республикаси ҳудудида Зарафшон дарёсида Ўзбекистон учун ГЭС қурилади

 

Мигрантлар

Ўзбекистонда мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди. Унга кўра мигрантлар уй олиш учун аризани қариндошлари орқали топшириши мумкин

 ·       ТИВ ўзбекистонлик мигрантларнинг шароитини яхшилаш бўйича Россия билан музокаралар олиб бораётгани маълум қилинди

·       Бош консул мигрантлар ҳақида: «Ҳамма ишга бораверса, иш берувчи шароитни яхшилашга уриниб ҳам кўрмайди»

·       Қозоғистон парламенти мажлиси Ўзбекистон билан ноқонуний миграцияга қарши курашиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

 

Ҳуқуқ-тартибот

«Human» хусусий бандлик агентлиги директорига нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди. Ҳафта ичида унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жабрланувчиларга етказилган зарар пропорционал равишда қисман қайтарилиши эълон қилинди

 ·       Чироқчида одам ўлдиришда гумон қилинаётган ИИБ ходимлари қамоққа олинди. ИИВ воқеа юзасидан брифинг ташкил қилди. Брифингда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов «ИИБ биносида одам ўлиши янгилик эмас»лигини таъкидлаб ўтди. Сенат Чироқчи тумани ИИБ биносидаги воқеага муносабат билдирди

·       Пахтачидаги мактабда ўқувчиларни жазолаш учун совуққа олиб чиқиб қўйган ўқитувчига чора кўрилди

·       Юнусободдаги фожиа сабаби аниқланди

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

Хитойдаги ўлим вируси

Ҳафта ичида Хитойда коноравирусдан вафот этганлар сони 300дан ошиб кетди. Хитой ҳукумати томонидан ваъда қилинган — Ухандаги коронавирус билан касалланганларни даволаш учун янги шифохона 10 кун ичида қуриб битказилди. Коронавирус тарқалиши халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилинди. Коронавирусга чалинганларни даволашга бир-икки ҳафта вақт кетиши маълум қилинди

 ·       Вирус Хитойдан ташқарида ҳам одамдан одамга юқа бошлади — Германия ва Японияда илк ҳолатлар қайд этилди, Буюк Британияга етиб борди, Туркияда коронавирус юқтиришда гумонланган 12 киши шифохонага ётқизилди.

·       Бир қатор давлатлар Хитой билан чегараларни ёпди. Масалан, Қирғизистон Хитой билан чегарасини ёпди. Қозоғистон эса Хитой учун визасиз режимни тўхтатди. Россия ҳам Узоқ Шарқдаги чегарасини ёпди. Ҳаттоки КХДР Хитой билан темир йўл ва авиа қатновини тўхтатди

·       Саволлар ва жавоблар: Коронавируслар қаердан пайдо бўлади ва улар нега бунчалик хавфли? Ҳалокатли коронавирус: юқтирмасликнинг иложи борми, «испанка» такрорланадими, вакцина қандай ишлайди? Дунёда эпидемиялар тобора кўпаймоқда — нима учун?

 

Арабларни ғазаблантирган Трампнинг «Аср келишуви»

 Трампнинг таъкидлашича, АҚШнинг «аср келишуви» деб номланувчи Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишга қаратилган режаси Исроил ва Фаластин давлатлари мавжуд бўлиши, Фаластин ҳудудларининг деярли икки марта ортишини кўзда тутади. «Бу режага кўра, Фаластин ҳудуди деярли икки марта ортади, Шарқий Ал-Қудсда Фаластин пойтахти ташкил этилади ва унда АҚШ фахр билан ўз элчихонасини очади», деб айтган АҚШ президенти.

 ·       Араб давлатлари ҳам Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам Трампнинг «аср келишуви»ни рад этди. У АҚШ президенти Дональд Трамп «аср келишуви»ни эълон қилганидан сўнг АҚШ ва Исроил билан алоқалар узилишини маълум қилди.

·       Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Трампнинг «аср келишуви»ни «асрнинг энг қабиҳ режаси» деб атади

·       Трампнинг «аср келишуви»: Фаластинликлар армиядан воз кечиши ва ўзига бошқа пойтахт қуриши керак

·       Араб давлатлари лигаси кенгаши «аср келишуви» бўйича шошилинч йиғилиш ўтказади

 

Ниҳоят содир бўлган «Брекзит»

Европарламент 29 январдаги йиғилишида Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича келишувни ратификация қилди. Brexit бўйича келишувни 631 нафар евродепутат қўллаб-қувватлаган, 49 нафари қарши чиққан, 13 нафар депутат бетарафлик билдирган. Ҳужжатнинг тасдиқланиши учун кўпчилик овоз кифоя қилган. Буюк Британия 31 январда Европа Иттифоқи таркибини тарк этди.

 ·       Британияда «Брекзит» шарафига эсдалик тангалари муомалага чиқарилади

·       Брекзитдан кейинги ҳаёт: Британия буюк бўлмай қоладими?

·       Британия Европа Иттифоқи таркибидаги сўнгги кунини қандай ўтказди?

 

Афғонистонда уриб туширилган самолёт

Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида йўловчи самолёт ҳалокатга учради. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги душанба куни кечқурун Афғонистонда Америка ҳарбий самолёти қулаб тушганини тасдиқлади. Шу билан биргаликда, ҳарбийлар «Толибон» томонидан уриб туширилганини тасдиқлашмаган. Бироқ толиблар Афғонистонда самолёт уриб туширилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

 ·       Қулаган самолётда Сулаймонийни ўлдириш амалиётига бошчилик қилган МРБ офицери Майкл Д’Андреа бўлган

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top