Ўтган ҳафта мобайнида халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

Россия президенти Владимир Путин февраль ойи охирларида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб хорижий сафарини амалга оширади. У Тожикистон ва Қирғизистонга, ва эҳтимол, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.

Болтиқбўйи давлатларига АҚШ армиясининг қатор бўлинмалари ва ҳарбий техникалари жойлаштирилмоқда. Жумладан 6 февраль куни АҚШ армиясининг зирхлитанк полки биринчи батальонининг пиёда ротаси оғир техникалари Эстонияга етиб келди.  Айнан шу куни АҚШ армияси 3-бригадасининг оғир зирҳли техника ротасининг 220 дан кўпроқ ҳарбийси Латвияга етиб келди. 10 февраль куни эса АҚШ қўшинларининг ўнта танки, бешта пиёдалар жанговар машинаси, йўлтанламаслар ва юк транспортлари Литвага етказилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан ўтказган телефон орқали мулоқотидан сўнг, ташкилот давлат раҳбарлари учрашувида иштирок этишга розилик билдирди.

Оқ уй маъмурияти, ОАВда етарлича ёритилмаган ёки умуман хабар қилинмаган қўпорувчиликлар рўйхатини эълон қилди. Ҳужжатдан унчалик ҳам маълум бўлмаган воқеалар сингари сўнгги йилларда жаҳон янгиликлар тасмасида ёритилган воқеалар ҳам киритилган

Япония бош вазири Синдзо Абэ Москва билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мамлакатлар муносабатларида сақланиб қолган муаммоларга барҳам беришни