Якунланиб бораётган 13 ноябрь, душанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.
Эрон-Ироқ чегарасида кучли зилзила содир бўлди. 7,3 балли зилзила оқибатида 400дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди ва ўн минглаб кишилар бошпанасиз қолди. Шу куни Коста-Рика ва Японияда ҳам зилзила кузатилди. Марказий Америка мамлакати соҳиллари яқинидаги зилзила кучи 6,8 баллга, кунчиқар мамлакатдаги зилзила кучи эса 5,7 баллга тенг бўлди.
ЎЗБЕКИСТОН:

Халқаро банк карталари бўйича авиачипталар харид қилиш имкони пайдо бўлди
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ишдан олинди, Одилхон Рустамов унинг ўрнини эгаллади
Ўзбекистонда бензин нархи яна ошиши мумкин
Фарғонада Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди
Тошкент Халқаро аэропортида намозхона пайдо бўлди
Самарасиз бошқарувчиларга мукофотлар берилмайди










