Якунланиб бораётган 12 октябрь, пайшанба куни Ўзбекистонда ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.

ЎЗБЕКИСТОН:

Куннинг асосий воқеаси — БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги борасидаги ҳозирги вазият ҳақидаги фикрларини билдирди. Жумладан, у «Ўзбекистон диний бағрикенгликдан дин ва эътиқод эркинлигига ўтиш керак», «Ўзбекистонда дин ва эътиқод, виждон эркинлиги ҳаддан ортиқ тартибга солинади» деди.

Куннинг иккинчи ярмида Аҳмад Шоҳидни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди П. Боровский номли тиббиёт коллежининг талабаси Жасурбек Иброҳимов иши бўйича 7 кунги суд мажлиси ўтказди. Унда кутилмаган кўрсатма берилди, ҳамшира марҳум кўпчилик томонидан дўппосланган бўлганини айтди.

Куннинг бошқа муҳим хабар ва янгиликлари:

Ўзбекистоннинг янги элчиси