Тошкентда чекланган нархлар, Самарқандда чиқадиган янги автомобиль, Комиловнинг мукофотланиши ва бошқа хабарлар
|02:50 / 17.11.201726 2075 мин
Якунланиб бораётган 16 ноябрь, пайшанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.
Якунланиб бораётган 16 ноябрь, пайшанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.
ЎЗБЕКИСТОН:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ш.Мирзиёев: 2017 йилнинг 10 ойида умумий жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 14 фоизга камайган