Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг Қашқадарёга сафари, Сенатнинг ялпи йиғилиши, ХТБ раҳбарларига сўнгги огоҳлантириш ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.
ЎЗБЕКИСТОН. ҲАФТАНИНГ МУҲИМ ХАБАРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев аввалги топшириқлар ижросини кўздан кечириш, халқ ҳаёти билан бевосита таниш мақсадида Қашқадарё вилоятига борди.

· Президент Шўртанга борди. Бу ерда қурилаётган «ноёб завод» орқали бензин таннархи туширилади
· Қашқадарёда видеоселектор: Президент жойлардаги ижро органларини танқид қилди
· Қашқадарё вилоятида тўрт ҳоким ишдан олинди, Қарши шаҳри «тўртлиги»ни жиддий огоҳлантирди
· Ҳокимларнинг ваколатлари қисқаради: кенгашларга энди ҳокимлар раислик қилмайди
· Шаҳрисабз ва Яккабоғда пахта етиштириш тугатилади
Сенатнинг ялпи йиғилиши
Ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

· Сенат 2019 йилга давлат бюджетини маъқуллади
· Сенатда давлат тили мақоми бўйича танқидий фикрлар билдирилди
· Сенат раиси: келгуси икки йилда 1,5 млрд долларга тенг лойиҳалар амалга оширилади
· Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Қозоғистондан устунлигимиз борми?»
· Эҳтиёткорона чиқишлар: парламентдаги баҳслар қанчалик ҳақиқий?
· Сенат ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирлиги дуч келаётган муаммолар санаб ўтилди
Бошқа хабар ва янгиликлар

· Президент пенсияга оид янги ҳужжатни имзолади: Ишлаётган пенсионерларга тўлиқ пенсия берилади
· Давлат органлари ходимлари ҳукуматнинг махсус мобиль алоқа тизимидан фойдаланишади — Президент фармони
· Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилади
· АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида махсус кузатув рўйхатига киритди
· Шавкат Мирзиёев еттита янги сув омбори қурилиши ҳақида маълум қилди
· Ўзбекистон Ростов-Дон, Оқтов, Гуанчжоу ва Ўшда консулхоналар очади
Иқтисодиёт

· GM Uzbekistan Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади
· Инвесторлар ва тадбиркорларга пуллик магистрал йўллар қуриш учун йўл ҳамда ер участкалари берилади
· Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсиши тўхтади
· Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 41 фоизга ошди
Қишлоқ хўжалиги

· Сариосиёда президент қарорида белгиланган лойиҳага тўсқинлик қилинмоқда
· Ўзбекистон пахта етиштиришни 2,3 миллион тоннагача қисқартирди
· Ҳукуматнинг пиллачилик соҳаси бўйича янги қарори кутиляпти
· Қашқадарёда боғдорчилик ривожлантирилади. Президент ёнғоқ кўчати ўтқазди
· ХМТ раҳбари: Ўзбекистон ҳам қишлоқ хўжалигида меҳнат шароитини яхшилаш бўйича ишлардан четда қолмаслиги керак
Энергетика

· Ўзбекистонда нефть қазиб олиш камайди, газ ва кўмир қазиб олиш кўпайди
· Электр энергиясини сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди
· «Ўзтрансгаз» кўрмаган чоралар оқибатида Фарғонада истеъмолчиларнинг 35 фоизи табиий газ билан таъминланмаган»
· Ўзбекистон электр энергияси ишлаб чиқаришни 3,6 фоизга оширди
· Республика бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш режаси тўлиқ бажарилди
Таълим соҳаси

· Шерзод Шерматов ХТБ раҳбарларини сўнгги марта қатъий огоҳлантирди
· Мактабларга эркак ўқитувчилар қайтмоқда: Рақамлар сезиларли даражада ўсган
· Халқ таълими вазирлиги бюджетининг 90 фоизи ўқитувчилар маоши учун ажратилади
· Мактаб филиаллари тушунчасига барҳам берилади
· Ўзбекистонда «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Ҳуқуқ-тартибот

· Чилонзор тумани ҳокимининг уйини тунаб кетишди. Гумондор шахслар қўлга олинди
· Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
· Ўзбекистон қамоқхоналарида «йил қўшиб бериш» амалиёти бўлганми?
· «Шуҳрат–Домбрабадский» иши судга оширилди. У ва aкаси Тошкентдаги масжидни эгаллаб олишга уринганликда айбланмоқда
Журналистика

· Журналист қачон ички цензурадан қутулади?
· Адлия вазири: «ОАВда кўрсатиб бўлмайдиган масалалар ҳам бор»
· Журналистлардан бири қасам ичмоқчи. Қолганлар қарши
· «Осон эрмас бу майдон ичра турмоқ…» — Туман газетлари муаммолари
Жамият

· Прописка ва паспорт қоидалари бўйича қонунчиликда қандай ўзгаришлар кутиляпти?
· Пропискага оид вазифалар ҳали ҳам тўлиқ бажарилмади. Йил тугашига эса оз қолди
· Ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди
· Ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда тўланади
· Ўзбекистонда ота-оналар кунини белгилаш таклифи берилди
· Андижонда ўтказилган кўпкарига 60 мингдан зиёд одам келди
Долзарб мавзулар

· Гулнора Каримованинг ўғли онаси жамоатчилик ишларига қайтиш ниятида эканини маълум қилди
· «Биз иккинчи даражали одамлар эмасмиз». «Сариқ жилетлилар» сўзлаганда
· Эшик ўрнига тутилган мато ва зимистон кўчалар. Сариосиёликлар нима учун пул тўлашган?
· UzCard раҳбари билан интервью: хакерлар ҳужуми, ишлаш тизимидаги узилишлар ва компания монополияси ҳақида
· Британия элчиси: «Агар ҳукумат фақат ўзининг айтганларини тингласа, у яхши сиёсат юритолмайди»
Таҳлилий мақолалар

· Қарорлар бор, амалий ўзгаришлар йўқ. Конституциявий суднинг 23 йиллик фаолиятига назар
· Қонунга зид рекламалар – телеканаллар бефарқми ёки соҳани назорат қилувчи давлат органи?
· Оқдарёдаги 30-мактаб филиали авариявий ҳолатда: Қишлоқ аҳли вазирликдан нажот кутмоқда
· Ўқитувчиларнинг маошига уланган «қувурлар» қачон олиб ташланади?
· Самарқанд марказидаги мактаб мутасаддилар эътиборидан четдами?
· Термиздаги айрим маҳаллалар жамоат транспорти етишмовчилигидан азият чекишмоқда – мутасаддилар жим
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ
МДҲ хабарлари

· Порошенко Россия билан дўстлик келишуви тугатилиши ҳақидаги қонунни имзолади
· Лукашенко Беларусь ҳеч қачон Россия таркибига кирмаслигини айтди
· Россияда жаҳон интернетидан узиб қўйилиш эҳтимолига тайёргарлик кўрилмоқда
· Россияда Ўзбекистоннинг 17 фуқароси ўлимига сабабчи бўлганлар суд олдида жавоб беради
· Путин Ельцин унга президент бўлишни қандай таклиф қилгани ҳақида сўзлаб берди
· Россияликларнинг ярми Путин мамлакатдаги муаммолар учун масъул эканини маълум қилди
Жаҳон хабарлари

· Хитой ва Россия кучаядиган бўлса, дунёда фалокат юз бериши тахмин қилинди
· Статистика: 2017 йилда жаҳон бўйича энг кўп қурол сотган давлат АҚШ бўлди
· Time журнали бир неча журналистни «Йил одами» сифатида эълон қилди
· Туркия Қора денгизда ҳарбий база қуришни бошлади
· Анқарада поезд ҳалокатга учради
· Араб парламенти Сурияни Араб давлатлари лигасига қайтаришга чақирди
СПОРТ ХАБАРЛАРИ

· Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳловчилик фаолиятига қайтди
· Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун расмий шиори аниқланди
· Тўлқин Қиличев: «Ёш боксчини шогирд қилиб олишда аввало ота-онасига аҳамият бераман»
· Суперлигада 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди
· Роналду: «Месси ҳам А Серияга ўтишини истайман»
· «МЮ» раҳбарияти Погбага трансфер бўйича ўз қарорини айтди
· Пике 70 йилдан ортиқ тарихга эга клубни сотиб олди
· Салоҳ – BBC талқини бўйича Африканинг энг яхши футболчиси
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020