Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёевнинг қўшни давлатларга ташрифи, Россияда Голунов можароси, ўзбек футболи раҳбариятидаги ўзгаришлар ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.
ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ва Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида нутқ сўзлади. Иштирокчи мамлакатларнинг тинчликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

- Шавкат Мирзиёев: Минтақавий хавфсизлик масаласи кўп жиҳатдан Афғонистондаги вазиятга боғлиқ
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 5та лойиҳаси Ўзбекистонда ўтказилади
- Шавкат Мирзиёев: Хавфсизлик — бўлинмас, ишонч эса унинг фундаментал асосидир
- Президент Душанбеда Эрдўған билан музокара ўтказди
- Шавкат Мирзиёев Бангладеш президенти билан алоқаларни фаоллаштиришни муҳокама қилди
Бошқа хабарлар

- Ўзбекистонда пойабзал импорти учун бож тўловини ошириш [Mr1] таклиф қилинмоқда
- Ўзбекистонда янги таҳрирдаги реклама тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
- Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
- Андижон вилояти ҳокими ҳудуднинг энг оғриқли муаммолари ҳақида маълумот берди
- Миллий гвардия тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Тайинловлар ва ўзгаришлар

- Қуйи Чирчиққа янги ҳоким тайинланди. Туман прокурори ва бош солиқчиси ҳам алмашди
- Оҳангарон туманида ҳоким алмашди
- Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди
- «Ўзтрансгаз» раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
- Ўзбекистондаги 6та шаҳар ва битта шаҳарча республика бўйсунувига ўтказилди
Иқтисодиёт ва молия

- Ўзбекистон инвесторларни қандай жалб қилиши керак? Ёхуд Президент фармонини писанд қилмаётган суд
- Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси тайёр. У 2020 йилдан кучга кириши кутилмоқда
- ЕТТБ ва Миллий банк ўртасида миллий валютада вакиллик ҳисоб варағини очиш тўғрисида шартнома имзоланди
- Самарқанд Халқаро Туризм ташкилотининг йиғилишига мезбонлик қилади
- Банк-молия академиясига раҳбар тайинланди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда
Абитуриент-2019

- Тестлар 25 июлда бошланади, имтиҳонга телефон олиб кириш бефойда — ДТМ раҳбари
- Келгусида жавоблар варақаси сайтда эълон қилинади, тест икки марта ўтказилиши мумкин — ДТМ
- 15 июндан барча олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланади
- Адлия вазирлиги раддия берди: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди
- Абитуриентлар ДХМ орқали ҳужжат топширганида давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов олинмайди
- Сиртқи таълим талабаларининг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақидаги электрон жамоавий мурожаат Вазирлар Маҳкамасига юборилади
- Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича комиссия фаолият бошлади
- Шаҳрисабзда 2та олий ўқув юртининг филиали ташкил этилди
- Ҳотамжон Кетмонов: Тест синовларида жамоатчилик ва ОАВ назорати ўрнатилади
Мактаб

- Шерзод Шерматов: директорларни қамаш таклифини беришдан аввал уларга ҳалол ишлашлари учун шароит яратиб бериш керак
- Тошкентда 1-синфга қабулда янги тизим жорий этилади — 7 ёшга тўлмаган болалар пул эвазига мактаб ёшига етганлар билан ўқиши мумкин
- «Қўшимча квота учун ота-она пул тўлайди». Мактабларга қабул бепул ва пулли квота турларига ажратилади
- Мактаб формаси бекор қилиндими?
- Вазирлик: Мактабга тўлов категориялар асосида амалга оширилиши ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди
Тиббиёт

- 2021 йилгача тез тиббий ёрдам хизматида «Дамас»лардан тўлиқ воз кечилади
- Вазир тез ёрдам машинасига йўл беришни шартлигини ҳукумат даражасида кўриб чиқишга чақирди
- Косондаги «Бўлмас»да нега оилавий поликлиника бўлмайди? Аҳоли тиббиёт маскани филиалга айлантирилганидан норози
- Солиқ имтиёзи татбиқ этилмайдиган импорт дорилар сони кўпайиши мумкин
Ҳуқуқ тартибот

- Тошкент аэропорти ноқонуний таксичилардан тозаланди: 40дан ортиқ автомобиль жарима майдонига олиб кирилди
- Бош прокуратура: ДХХнинг собиқ раиси ва унинг собиқ ўринбосарига қарши жиноий иш очилган
- «Ташқаридаги активни қайтариш осон иш эмас». Бош прокурор ўринбосари Гулнора Каримованинг пуллари ҳақидаги саволга жавоб берди
- Блогерлик фаолияти ҳимоя остида — Бош прокуратура солиқчилар телефонини олиб қўйган блогер бўйича муносабат билдирди
- Бош прокуратура: Вояга етмаганлар ҳуқуқларини бузган 5200дан ортиқ мансабдор шахс жавобгарликка тортилди
Прописка ва паспорт тизими

- ИИВ бошқарма бошлиғи: «Тошкент шаҳрига пропискага ўтиб олиш «лазейка» бўлиб қолди»
- ИИВ: «Прописка талаблари бўйича Тошкент шаҳри ва вилояти алоҳида ҳудуд»
- «Юксалиш» прописка тизимини ўзгартиришни таклиф қилмоқда
- Паспорт ускуналари сони: Тошкентда 17та, Самарқандда 3та
- Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати бекор қилиниши мумкин
- Олий суд прописка тизимидаги «лазейка» ҳақида гапирган ИИВ полковниги узр сўраши кераклигини айтмоқда
Таҳлилий мақолалар

- Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги ширкка сабаб бўлиб қолаётган қуриган дарахт жойидан олинди
- Дунёнинг энг хавфсиз ва энг хавфли давлатлари маълум қилинди. Ўзбекистон 102-ўринда
- Тошкент ҳокимлиги рестайлинг қилинган пойтахт гербини тақдим қилди
- Фото: Самарқандда ҳокимнинг хизмат автомобилига «мигалка» ўрнатилгани учун жарима белгиланди
Интервьюлар

- Беҳзод Мусаев: Блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчилар ишдан бўшатилди
- Намунали уйлар нима учун қиммат? Сенат раиси қурилиш соҳасидаги коррупция ҳақида гапирди
- Комил Алламжонов блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчиларни танқид қилди
- Мубин Мирзаев: блогерлар бўйича нотўғри маълумот берган ходимларга чора кўрилди
- Сафоев: «эски тизим» амалдорлари иқтисодиётни бошқаришни қўлдан чиқаргиси келмаяпти
Репортажлар ва суриштирувлар

- Хивалик фермернинг ери бошқа тадбиркорга ноқонуний бериб юборилди – можаро тафсилотлари
- «1000га яқин одамнинг тирикчилиги, моли ёниб кул бўлди». Марғилондаги ёнғин тафсилотлари
- Андижон шаҳридаги «Холис» бозори 10 кунга ёпилади. Савдогарлар нимадан хавотирда?
- Қаршиликлар оғзида бир гап: «Қарзим йўқ, аммо фалон сўм пеня чиқибди, тўламаса бўлмасмиш...»
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ
Марказий Осиё янгиликлари

- ШҲТнинг Бишкек саммити бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари 22та қўшма ҳужжат имзолашди.
- ШҲТ давлатлари Орол денгизининг қуриши оқибатларидан ташвиш билдирди
- Бишкек саммитида қатнашаётган Эрон президенти АҚШни минтақа ва дунёга таҳдид деб атади
- Тўқаев Қозоғистон президентлиги сайловларида ғалаба қозонди.
- Қирғизистонда журналистга қўполлик қилган губернатор ишдан олинди
МДҲ янгиликлари

- Иван Голуновга қарши жиноий иш ёпилди. У озодликка чиқади
- Путин Голунов иши можароси ортидан икки генерални ишдан бўшатди
- Голунов иши Россияни оёққа турғазди. У ким, нималар ёзган ва нега қўлга олинган?
- Молдова президенти рақиблари томонидан уни ўлдириш учун қотиллар ёлланганини маълум қилди
- Донбасс аҳолисига Россия паспортларини бериш бошланди
- Трамп Беларусга қарши санкцияларни узайтирди
- Молдовалик мухолифатчилар мамлакатни оммавий равишда тарк этмоқда
Жаҳон янгиликлари

- Хитой ва АҚШ ўртасидаги товар алмашиш ҳажми беш ой ичида 14,6 фоизга қисқарди
- Трамп агар Си Цзиньпин G20 саммитига келмаса Хитойга нисбатан янги божлар киритишини айтди
- Тереза Мэй: давлат раҳбарлари замонавий қулликка «йўқ» дея олиши керак
- Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас – Руҳоний
- Осакадаги G20 саммитига 30 минг киши ташриф буюради. Уларни 25 минг полициячи қўриқлайди
- Ҳонгконгда намойишчилар ғалаба қозонди — ҳукумат Хитойга экстрадиция ҳақидаги қонунни бекор қилди
Қизиқарли янгиликлар

- Иккинчи жаҳон уруши даврида бир-биридан айрилган америкалик ва франциялик севишганлар 75 йилдан сўнг учрашишди
- Instagram'даги “энг ёқимтой” инсон номи маълум қилинди
- Дунёдаги энг қиммат бренд номи маълум қилинди
- Канадалик олимлар универсал донорлик қонини олишди
СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

- Равшан Эрматов ЎФАда Умид Аҳмаджонов ўрнини эгаллади
- Ички ишлар вазири ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди
- Сакен Полатов Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти бўлди
- Умид Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президентлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзди
- Эктор Купер: «Футболчилар менинг фалсафамга ишонишмаса, мен қўл бераман, қучоқлайман ва кетаман...»
- Мухлислар нега алданди? Шоҳжаҳон Эргашевнинг профи-боксдаги ғалати қадамлари ҳақида
Мавзуга оид
01:00 / 16.02.2026
Адам «тирилди», Ким меросхўр танлади, Ғазога футбол қайтди – ҳафта дайжести
00:03 / 09.02.2026
Маск фронтни «музлатди», «Орешник» омборига «Фламинго» билан зарба – ҳафта дайжести
22:49 / 01.02.2026
Трамп Эронни урмоқчи, Украина Россия ва совуқ билан курашяпти – ҳафта дайжести
18:17 / 25.01.2026