Абитуриентлар учун янгилик: 2017 йилда қўшимча шартнома орқали талаба бўлиш мумкин. Ушбу қарорда,шунингдек, бир нечта таълим муассасаларида сиртқи бўлим очилиши айтиб ўтилган.
Тошкентдаги Халқаро пресс клубда ИИВ брифинги
Фото: Халқаро пресс клуб
Тошкентдаги Халқаро пресс клубда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар ижросини таъминлашга доир масалалар юзасидан баҳс-мунозаралар бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири Абдусалом Азизов ва вазирликнинг бошқа мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Ушбу учрашув давомида Светофорлар автоматик равишда бошқарилиши айтиб ўтилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазири бир йилда икки бора Сенат олдида ҳисобот берадиган бўлди
Брифингда айтилишича, келажакда паспорт тизимини ислоҳ қилиш орқали бутунлай бошқа тизимга ўтилади.
ИИВ ходимларига эътирозларни 1102 рақами орқали билдириш мумкин.
Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг айтишича, мамлакатда милиция сўзи қўлланилмаяпти
Ўзбекистон ва жаҳон
Фото: Sputnik
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги иккита ўтказиш пункти 15 майда очилади
Ўзбекистон "Дунёнинг энг тезюрар поездлари рейтинги"да
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон мулоқоти ўтказди
Владимир Путин Бухорода яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисини орден билан мукофотлади
Мирзиёев қатор давлатлар янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Ушбу тадбирда элчиларни қабул қилиш маросимида Ўзбекистоннинг қатъий позициясини эслатиб ўтди
ЕИ элчиси Ўзбекистондаги валюта сиёсатини танқид қилди
Афғонистонлик талабалар Ўзбекистонда таҳсил олиш имконига эга бўлади
Жамият ҳаёти
Фото: Kun.uz
Савдо-саноат палатаси: Ўзбекистон бизнеси турғун ва лоқайд ҳолатдан чиқмоқда
Иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди
Андижон бекатларида GPS тизими, автобусларда эса электрон тўлов хизмати йўлга қўйилди
Тошкентдаги фавворалар сайлидан махсус репортаж. Фотосаёҳат
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражасида сақлаб қолди
2 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда айтилишича, Ҳамшираларга янги тартибда маош тўланади
Наманганга ташриф: марказий ва ички йўллар таъмири борасидаги саволларга жавоб олинди
Янги қарор: ер ости сувларидан оқилона фойдаланилиб, аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланади
"Роҳат"да тўрт айланали янги йўл айиргич барпо этилади
Тошкентда зилзилалар кетма-кетлиги. 6 май куни пойтахтда сўнгги уч кунда бешинчи зилзила қайд этилди.
Танқид ва таҳлил
Фото: nuz.uz
Қуйида ҳафтда давомида сайтимиз орқали эълон қилинган ва анча баҳс-мунозараларга сабабчи бўлган танқидий-таҳлилий мақолалар мундарижаси келтириб ўтилади.
Америка компаниялари хорижда қанча пул сақлаши маълум бўлди
Спорт
Фото: Kun.uz
“Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Айтиш мумкинки, ушбу мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳақиқатда ўз маҳоратларини намойиш этишди ва мамлакат бокс тарихида янги саҳифа очишди.