Ўзбекистон | 21:40 / 25.03.2018
44131
8 дақиқада ўқилади

Терговдаги прокурорлар, нақд валютага рухсат, Скрипаль иши, Facebook можароси ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқев ва ҳодисаларинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

ЎЗБЕКИСТОН. ҲАФТАНИНГ МУҲИМ ХАБАРЛАРИ

Ҳафта ичида юртимизда баҳор айёми — Наврўзи олам кенг тантана қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Наврўз табригини йўллади.

Нурсултон Назарбоев Наврўз куни Самарқандга келди

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги байрам тантаналарига етиб борди ва Наврўз шодиёналарида қатнашди

Шавкат Мирзиёев Наврўз тантаналари ўтган пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрди 

 

Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент қишлоқ хўжалигида долзарб ойлик эълон қилди

Президент: «Ғалла ривожи яхши эмаслиги мени ташвишга солмоқда»

Президент видеоселекторда 5 сотих ердан 30 млн сўм даромад олган деҳқонни намуна қилди

Президент ОАВга: «Мақтаманг! Томорқа бўйича бор ҳақиқатни кўрсатиб, ёмон бўлса танқид қилинглар»

Президент Хитойдан ўрганиш кераклигини таъкидлади

 

«Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори имзолади.

Президент банк тизимидаги қатор муаммо ва камчиликларни белгилаб берди

Ўзбекистонда Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди

Банклар ассоциацияси банк хизматлари бўйича махсус чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади

1 апрелдан хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш мумкин бўлади

Энди тижорат банкларга киришда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди

 

ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР

Президент Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан қутлади

Ўзбекистон фуқаролари 19 мартдан Тожикистонга визасиз сафар қилишлари мумкин

Федерика Могерини: «Минтақадаги бошқа мамлакатлар ҳам Ўзбекистондан ўрнак олишини хоҳлаймиз»

Ш.Мирзиёев Тошкентда Афғонистон президенти билан музокара ўтказади

Тожикистон элчиси: «Роғун ГЭСи Ўзбекистонга ҳам электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади»

 

ИҚТИСОДИЁТ

Самарқандда яна 25та меҳмонхона қурилади. Президент Очилбой Раматов ва бошқа мутасаддиларга топшириқлар берди

Мигрантлар 2017 йилда Россиядан қанча пул юборишгани маълум бўлди

Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича МДҲда биринчи

 

МАЪНАВИЯТ ВА МАДАНИЯТ

«Маданият ва маърифат» телеканалида​ 4та исломий кўрсатув эфирга узатилади

Хоразмда яна битта масжидни қайта қуриш ишлари бошланди

Ўзбекистонда нашр қилинадиган Қуръони Каримнинг тавсия нархи эълон қилинди

Лоян ва Бухоро туризм бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

 

ТРАНСПОРТ

«ЛУКОЙЛ»нинг Ўзбекистондаги биринчи АЁҚШи очилди

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасидан қачонгача фойдаланиш мумкин?

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида камида тўртта йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистонда пуллик йўллар қурилиши режалаштирилмоқда

Бухоро – Мискин янги темир йўл линиясида йўловчи поездлар ҳаракати бошланди

Тошкент-Қарши поезди йўналиши энди Термизгача чўзилди

Damas’да йўловчиларни ташиш босқичма-босқич Peugoet микроавтобусларига ўтказилади

 

ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ

Самарқандда сохта милиция майори қўлга олинди

Прокуратура ўз раддиясини рад этди: «Тошкентни титратган прокурор» терговда

Тошкентда йўл қоидасини бузган ППХ бригадаси ходими жаримага тортилди

Вазирлик Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланганини эслатди

«Тоштурма» бузиб ташланади, ўрнида замонавий хиёбон бўлади

 

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Самарқанд вилояти ҳокими Диана Еникеева воқеасига муносабат билдирди

Каттақўрғон фожиаси. Бу ҳолат такрорланмаслиги учун мактаблар маҳаллий ҳокимлик тасарруфидан чиқарилиши керак

«Нурсиз келажак»ка элтаётган таълим тизими. Ким айбдор?

Калтакланди, сўкиш эшитди ва ўлди. Ўзбек ўқитувчиси қисмати

«Бугунги қўғирчоқ ўқитувчилар қўлида эртанги қўғирчоқлар»

Ўқитувчининг керосиндан арзон тушган қадри ҳақида (Хўрланиш ҳикояси)

 

ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАЛАР ВА РЕПОРТАЖЛАР

Косонлик фермерлар: Бизнинг зиммамизга нореал қарздорлик юклашди

«Зўраки бой». Яна исрофгарчилик маросимлари ҳақида

Эркин Воҳидовнинг уй-музейи билан боғлиқ муаммо: Рустам ака нима қилсин энди?

Фарғонанинг Қўштепасида эшак сўйиб сотган қаллоб «тадбиркорлар» қўлга олинди

Ўзбекистонлик ҳайдовчи тожикистонлик меҳмонга қимматбаҳо буюмини қайтариб бериб, қаҳрамонга айланди

 

МДҲ ХАБАРЛАРИ

Савченко эффекти. Порошенко Радага қурол олиб киришни тақиқлади. Савченко қўлга олинганидан сўнг баёнот берди. Савченко очлик эълон қилди. Муҳаббатдан нафратгача 2 йил: Савченконинг давлат тўнтариши бўйича сценарийси

Скрипаль иши. Яна бир давлат россиялик дипломатларни чиқариб юборишга яқин. Кремль: Лондон ёки далиллар тақдим этишга ёки узр сўрашга мажбур бўлади. Россия заҳарланишини теракт деб атади. Кремль айбловлар нега асоссиз асоссиз эканини тушунтирди. ЕИ етакчилари Скрипаль ишида Россиянинг қўли борлигини тан олишди

Россия президенти сайловларининг якуний натижалари маълум бўлди  

Россияга босимни кучайтириш шарт – Украина

Россия Думасида можаро. Журналистлар бойкот бошлади

Чиқинди инқирози. Москва вилоятида болалар оммавий заҳарланиши ортидан ғазабга минган халқ ҳокимни урди

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

Саудияда коррупция иши бўйича бюджетга 100 млрд доллар қайтарилди

Афғонистонда ИШИДнинг 35 жангариси йўқ қилинди, улар орасида ўзбекистонликлар борлиги айтиляпти

Хитой бош вазири: АҚШ билан савдо урушини хоҳламаймиз. Хитой қандай қилиб АҚШдан устун келмоқда?

Исроил махфий маълумотни ошкор этди — Суриядаги ядро реактори бомбардимон қилинган. Бу Эронга огоҳлантириш

АҚШ Россия таъсири билан курашга 250 млн доллар ажратади

Николя Саркози баёнот берди

ЕИдаги қатор давлатлар рус дипломатларини чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқяпти

Жанубий Корея собиқ президенти 45 йилга қамалиши мумкин

АҚШ Эронга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди

 

ТЕХНОЛОГИЯ ВА ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР

«Facebook’ни ўчир», 60 млрд долларга камайган бойлик, АҚШ ва Европадаги суриштирувлар. АҚШ ҳукумати Facebook’ни текширмоқда. Жанубий Корея Facebook’ни жаримага тортди. Цукерберг технологик компанияларни тартибга солишга чақирди. WhatsApp ҳаммуассиси фойдаланувчиларни Facebook’ни ўчириб ташлашга чақирди. Илон Маск ўз компанияларининг Facebook'даги саҳифасини ўчирди

Алкатрас: ҳеч ким қочиб қутилолмаган қамоқхона

Россияда Telegram’га 15 кун муҳлат берилди. Дуров таҳдидга жавоб қайтарди

2014 йилда изсиз ғойиб бўлган Boeing 777 бўлаклари Google Maps орқали топилди

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

Сени унутмаймиз, Саша «Гений». Гейнрихнинг энг муҳим 10 голи

Трибуна кўзгусида «Нефтчи»: «Бунёдкор»га қарши ўйин таҳлили

Навбатдаги «Олтин тўп»ни ким олиши чамалаб кўрилди

Қизғалдоқзорга айланаётган тақвим. ПФЛ қачон ўзгаради?

Мавсум стартига 3 кун қолганда Про-Лига формати ўзгартирилди

Ўзбекистон Кубоги янги форматда - клублар саватчаларга ажратилмайди

Мавзуга оид