Ўтиб бораётган ҳафта давомида Ўзбекистонда ва жаҳон бўлиб бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни, шунингдек KUN.UZда ёритилган муҳим таҳлилий мақолаларни яна бир карра ёдга оламиз.

Ҳафта воқеаси: Ўзбекистон телевидениесида кўрсатувлар жонли эфирда чиқишдан тўхтади
Модератор Шерзодхон Қудратхўжаев бошчилигида олиб борилган Халқаро пресс клуб сессиялари энди яқиндагина ташкил этилган «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканаллар эфирида тўғридан-тўғри узатилмайдиган бўлди.
Шунингдек, «Ўзбекистон» телеканалида «Муносабат» кўрсатуви ҳам эфирдан йўқолган. Қуддус Аъзам бошловчилигидаги бу кўрсатув ҳар ҳафтада 4–5 марта жонли эфирда узатилиб келинаётганди.
Ҳафта мобайнида миллий телевидениега оид хабарлар ҳам омма диққат марказида бўлиб турди. Чунончи:
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
Ш.Қудратхўжаев: «Пресс-клуб вазирлик эмас. Баъзан форматдан чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам бўлди»
Ш.Қудратхўжаев клуб ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
«Муносабат» кўрсатуви бошловчиси Қуддус Аъзам «Дўстлик» ордени билан тақдирланди




















