Ҳафта давомида Ўзбекистонда ва жаҳон бўлиб бўлиб ўтган воқеа ҳодисаларни яна бир карра ёдга оламиз.

Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига чиқди.

Жумладан, Ш.Мирзиеёв Ўрта Чирчиқ туманидаги «Ўзбегим отлари» от заводи фаолияти билан танишди. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган.

 

Тошкент вилоятига ташрифи давоми президент Паркентнинг энг сўлим жойида ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш кераклигини таъкидлаган.

Ташриф доирасида президент вилоят ҳудудидан ўтувчи Тошкент–Сирдарё автомобиль йўли бўйида қурилиши мўлжалланган янги турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари лойиҳалари билан танишди. Зангиота, Чиноз ва Янгийўл туманлари ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1, 2, 3, 4 хонали уй-жойлар қурилиши ва жойлашуви лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Лойиҳаларда уй-жойларнинг жойлашув схемаси, кўриниши, дизайни ўз аксини топган.

Президент лойиҳа билан танишар экан, Тошкент–Тўйтепа йўли атрофида замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлат раҳбари Тўйтепа шаҳрини вилоятнинг маркази сифатида қайта қуриш тадбирлари амалга оширилаётгани, бу борада Жанубий Кореядан архитекторлар таклиф қилинганини таъкидлади. Лойиҳага кўра бу ерда смарт шаҳар пайдо бўлади ва унинг қурилишига 2 млрд. доллар сарфланади.