Ўзбекистон | 17:40 / 27.01.2019
20256
14 дақиқада ўқилади

Венесуэлада сиёсий инқироз, ​​Ўзбекистонда ҳарбий институт, Фарғонада бузилаётган уйлар можароси ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

ЎЗБЕКИСТОН. ҲАФТАНИНГ МУҲИМ ХАБАРЛАРИ

Ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасига расмий ташриф билан борди

·       Мирзиёев Ангела Меркел ва Германия президенти билан учрашди

·       Мирзиёев Германиядаги ватандошлар ва германиялик ишбилармонлар билан учрашди

·       Германиядаги ёшлар: мақсадимиз президент билан учрашгандан кейин қатъий қарорга айланди!

·       Ўзбекистон ва Германия 8 млрд евролик лойиҳалар бўйича келишувларга эришган

·       Ўзбекистон ва ЕИ янги битим бўйича музокараларни бошлайди

Қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар

·       Аҳоли муаммолари билан ишлаш соҳасида янги тизимга ўтилмоқда

·       Президент Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

·       Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилади

·       Ҳукумат меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритди

·       Ўзбекистонда бешинчи сиёсий партия рўйхатга олинди

Ислоҳотлар

 ·       Президент: корхоналарнинг ўз маблағини яна айлантириб, фаолиятини ривожлантиришга рағбатлантириш керак

·       Миллий коррупция хусусиятлари ёхуд Ўзбекистонда амалдорлар «бизнеси»ни қандай енгиш мумкинлиги ҳақида

·       Ўзбекистонда эскича фикрлаш нима дегани? — Экспертлар фикри

·       Ислоҳотлар импорти. Ўзбекистон Грузия тажрибасини ўзлаштириши керакми?

·       Антимонополия — давлатнинг «кўринар қўли» ҳақида

Иқтисодиёт

·       «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

·       Тошкент вилоятида шакар заводи қуриш режалаштирилмоқда

·       Жиззахда шиша заводи қуришга 100 млн долларлик инвестициялар жалб этилади

·       Ўзбекистон 2,9 млрд долларлик олтин экспорт қилди

·       Андижонда янги цемент заводи қурилиши бошланди. У ҳам экологияни бузадими?

·       Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 12 поғона юқорилади

·       Ўзбекистонда 100 мегаваттли қуёш электр станцияси қурилади  

Банк ва молия

·       100.000 сўмлик банкнота чиқарилишининг инфляцияга таъсири борми?

·       Долларнинг расмий курси 8400 сўмга яқинлашмоқда

·       Марказий банк инкассация хизматларини хусусий сектор билан бўлишишга тайёрланмоқда

·       Онлайн транзакциялар миқдори 2 трлн сўмгача ўсди

·       Марказий банк 2018 йилда 28 та банкка жарима солди 

Солиқ соҳаси янгиликлари

·       Давлат солиқ қўмитасининг ҚҚС бўйича расмий ахбороти

·       Солиқ ҳисоботининг янги шакллари бўйича қандай ўзгаришлар киритилди?

·       Халқаро валюта жамғармаси экспертлари туман солиқ инспекцияларига тавсиялар беради

·       Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига сут ҳам киритилди

Туризм

·       Тошкентдан Мюнхен, Тбилиси ва Карачига рейслар йўлга қўйилади

·       Ўзбекистон ёлғиз сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатида бешинчи ўринда жойлашди

·       Ўзбекистонга россиялик сайёҳларнинг ташрифи ошди

·       Меҳмонхоналар тегишли кодекслар моддаларини бузган меҳмонларни қабул қилмайди

Таълим 

·       Ўзбекистонда янги ҳарбий институт ташкил этилди

·       Халқ таълими вазири ва журналистлар: ким матбуотни қандай тушунади?

·       Мактабдаги «таъқиб ва зўравонлик»​ка қарши лойиҳаси ишлаб чиқилади

·       Мактаб директорларининг мактаб формасини сотиб олиш жараёнига аралашуви қатъиян чекланади

·       Мактабларни компьютер техникаси билан таъминлаш дастури тасдиқланади

Ҳуқуқ-тартибот

·       ​1 июлдан бошлаб ЙПХ инспекторлари мобил видеокамера билан ишлашни бошлайди

·       Ҳасан табибнинг фаолиятига чек қўйилди

·       Тақиқланган ташкилот таркибига кириб қолганларни афв этиш тартиби қандай бўлади? ​

·       Ҳолливуддаги таниқли продюсернинг қаллиғи Тошкент аэропортида ушланди. Бош прокуратура расмий маълумот берди 

Жамият 

·       Ўзбекистонда энг кўп тўй қайси ойда ўтказилади?

·       Пенсияни тарқатиш вазифаси почтага қайтадими?

·       Бош прокуратура, Миллий Олимпия қўмитаси, Нурхон Нафасов ва айбсизлик презумпцияси

·       Ёшлар Иттифоқи 2 триллион пулни қандай сарфлашини тушунтирди

Таҳлилий мақолалар

·       Ўзбекистон Гулнора Каримованинг пулларини қандай сарфлайди?

·       630 ёш оила Ёшлар иттифоқидан нега норози? Ёшлар Иттифоқи ёшлар учун уй-жой нега тарқатилмаганига изоҳ берди

·       102vs103. «ГАИ» бемор билан кетаётган «Тез тиббий ёрдам» машинасини тўхтатиши мумкинми?

·       ​Ўзбекистон «фуқаро» атамасидан воз кечиши керакми?

·       Қайдасиз, жўқчилар?! 

Kun.uz суриштируви

·       «Менга барча шароити бор уй керак». Мирзачўллик оиланинг уй-жой учун «кураши»

·       Фарғонача кўчириш. Ичида одам яшаётган уйлар бузилмоқда

·       Қурувчилар кўчасидаги «сузувчи» уйлар: Ш.Рашидов туманидаги «Янгиобод» маҳалласидаги янги уйлар остидан сув чиқди

·       Термиз шаҳар ҳокимлиги ва қурувчи ўртасида сансалорлик: ёлғиз она бундан жабр кўрмоқда

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

Венесуэладаги воқеалар

·       «Бир давлатда икки президент»: Венесуэлада нималар бўлмоқда?

·       Мухолифат раҳбари ўзини президент деб эълон қилди. Трамп уни тан олди

·       Евроиттифоқнинг уч давлати Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олиш шартини маълум қилди

·       Евроиттифоқ Гуайдо ҳукуматини тан олишга тайёрлигини билдирди

·       Гуаидо Мадуро билан музокаралардан бош тортди, АҚШ ўз шартини маълум қилди

·       Мудофаа вазири мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширилаётганини маълум қилди

·       Армия Мадурони қўллаб-қувватлашини эълон қилди  

·       полиция намойишларга қўшилди

·       Венесуэла президентини тан олиш масаласида давлатлар иккига бўлинди

·       БМТ Хавфсизлик кенгаши Венесуэладаги вазиятни муҳокама қилди: Мадурони нима кутмоқда? 

МДҲ хабарлари

·       Украина МДҲдан икки ой ичида чиқиб кетишга қарор қилди

·       Юшченко Россия аҳолисини қулликка «муҳаббатда» айблади

·       Юлия Тимошенко Украина президентлигига номзод этиб кўрсатилди

·       Россияда смартфонларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинди

·       «Турк оқими» Украина учун энг хавфли лойиҳа сифатида тан олинди 

Жаҳоннинг бошқа янгиликлари

·       Трамп келгуси президентлик сайловларида нега муваффақиятсизликка учраши айтилди

·       Греция парламенти Македониянинг номи ўзгартирилиши тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

·       Мэйнинг Brexit бўйича режаси тафсилотлари маълум бўлди

·       Исроил Эрон билан очиқчасига қарама-қаршиликка киришди

·       Оқ уй девор қурилиши қачон бошланишини маълум қилди

Қизиқарли хабарлар

·       Жанубий Корея дунёдаги энг инновацион давлат номини сақлаб қолди

·       Дунёдаги миллиардерлар сони 10 йил ичида 2 баробарга кўпайган

·       Қозоғистонда мамлакат номини ўзгартириш таклиф этилди

·       Қозоғистон ва Қирғизистон байроғини ўзгартириш таклиф қилинди

·       Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари маълум қилинди

·       Сунъий қиш: олимлар Ерни совитмоқчи

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Любинко Друлович Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланди

·       Друлович: Олимпия терма жамоасига Осиё чемпиони бўлган таркибдан фақат бир неча футболчи олинади

·       Осиё Кубогида яримфинал жуфтликлари маълум бўлди

·       Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия тўсиғидан ўтолмади

·       Жомадон, аэропорт, Аргентина – Купер истеъфога чиқарилиши керак

·       Қўрқув. Ғалабага қандай эришилади?

·       Автоматика. Купер Австралияни қандай тўхтатгани ҳақида ва «истеъфочилар»га жавоб

·       Достонбек Ҳамдамов Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда

·       Осиёда VAR ва Ўзбекистондаги интернет. Йирик турнирларни қабул қила оламизми?

·       Америка Кубоги қуръаси. Бразилия, Аргентина, Қатар ва Япония ўз рақибларини билиб олишди

·       Сэр Сульшер. У «МЮ»даги 8-ўйинида ҳам ғалаба қозонди, Фергюсон 8 ғалаба учун 19 ўйин ўтказганди

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид