Якунланган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва дунёда бир қатор муҳим воқеалар содир бўлиб ўтди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.
Жорий ҳафтада ҳам Ўзбекистон ҳукуматида янгиланишлар давом эттирилди. Президент яна 3та вилоятга янги ҳоким тайинлади, ҳукуматга яна бир неча собиқ амалдорлар қайтарилди.
Жаҳон саҳнасида эса қонли кечган 2016 йилда яна қон тўкилишлари давом этди. Хусусан, Анқарада Россия элчиси отиб ўлдирилиб, жаҳон ҳамжамиятини карахт авҳолга солди, шунингдек, Берлинда фожиали теракт содир этилди.
23 декабрь куни Путиннинг анъанавий матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бироз олдинроқ Ўзбекистонга келишни режалаштирмаётгани ҳақида айтган Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев 24 декабрда Самарқандда бўлди.
Бугун эса Россия Суриядаги амалиёти давомида навбатдаги қурбонларини берди. Латақияга бортидаги 92 киши билан учган Ту-154 самолёти Қора денгизда қулади ва барча йўловчилар ҳалок бўлди.
Қуйида шу ва бошқа хабарлар яна бир бор эслаб ўтилади.
Ўзбекистонда раҳбар кадрлар алмашинуви

Ислом Каримовнинг қўриқлаш хизмати собиқ раҳбари Давлат божхона қўмитасига раис бўлди
Баҳодир Матлубов раҳбарлик лавозимига қайтди
Зокиржон Алматов коррупцияга қарши курашади
179 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди
Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди
Самарқанд вилоятига янги ҳоким





















