17:29 / 01.09.2019
0
32486

Ўзбекистоннинг уч қаҳрамони, Украинанинг янги ҳукумати, Қуронбоев ва Нуриймон Абулҳасаннинг кетиши ҳамда ҳафтанинг бошқа хабарлари

Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги билан табриклаб, ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 31 август куни мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

·       Шавкат Мирзиёев: Мард ва матонатли халқимиз ўзи танлаб олган мустақиллик йўлига доимо содиқ бўлиб келмоқда

·       Президент фармони билан уч нафар фуқарога «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилди

·       Президент мустақиллик байрами муносабати билан 65 кишини афв қилди

·       Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади

·       Ҳокимлар ва давлат хизматчиларидан бир гуруҳи мукофотланди

·       Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди

·       Шавкат Мирзиёев: «Масжидларда одамларга динни худди биринчи синф боласига алифбодан сабоқ бергандек ўргатамиз»

Парламент

·       Ўзбекистон тарихида илк марта вазирликка номзод депутатлар муҳокамасидан ўтди. Депутатлар номзодни қайтариши ҳам мумкин

·       Танзила Норбоева Жиззахга борди. Вилоятда 4 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтаб қолган

·       Сурхондарё вилоятида 823,2 млрд сўмлик 184та лойиҳа ўз муддатида ишга туширилмаган

·       Танзила Норбоева Қашқадарёга борди. Вилоятда 436 нафар тадбиркор савдо дўконлари бузиб ташлангани сабаб фаолиятини тўхтатган

·       Ўзбекистондаги парламент сайловларини илк марта ЕХҲТ ДИИҲБнинг тўлақонли миссияси кузатиб боради

·       Сўров: агар эртага парламент сайловлари ўтказилса, қайси партияга овоз берган бўлардингиз?

«Шарқ тароналари» мусиқа фестивали

Самарқандда «Шарқ таронлари» XII халқаро фестивали очилди. Уни Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиеёв табрик нутқи билан очиб берди.

·       ЮНЕСКО Бош директори «Шарқ тароналари» ҳақида: «Бу маданият одамларни бирлаштира оладиган куч эканининг исботи»

·       Тарихий селфи – Ўзбекистон президенти журналист ва блогерлар билан селфига тушди

·       Президентнинг блогер ва журналистлар билан Самарқанддаги учрашуви қандай ўтди? — видео

·       «Шарқ тароналари»: Гран При – 10 000 АҚШ доллари. Маданият вазири журналистларга маълумот берди

·       Такрорланмас мусиқа ва чироқлар ўйини. «Шарқ тароналари»дан фоторепортаж

Тайинловлар ва истеъфолар

·       Ҳукуматда «рокировкалар»: ким кўтарилди, кимда пасайиш?

·       Шерзод Қудбиев президент маслаҳатчиси бўлди

·       Президент маслаҳатчиси Умар Исмаилов вазифасидан озод этилди

·       Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раислигидан кетди

·       Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари Ёшлар Иттифоқига вақтинча раис бўлди

·       Жалақудуқ туманига янги раҳбар тайинланди

·       Комил Рашидов Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

·       Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоятларида ИИБ бошлиқларининг янги ўринбосарлари тайинланди

·       Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинди. Нуриймон Абулҳасаннинг янги иш жойи маълум бўлди

·       Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Ўзгаришлар

·       Президент қарори: Ўзбекистонда Ёшлар академияси ташкил этилди

·       Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

·       Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегаралари ўзгартирилади

·       Қорақалпоғистон Республикасида янги Бўзатов тумани ташкил этилади

·       Қорақалпоғистонда яна бир туман ташкил қилинади

·       Президент қарори: Ўзбекистонда ҳокимларнинг ёрдамчилари сони яна биттага кўпайди

Иқтисодиёт ва инвестициялар

·       Хуфиёна иқтисодий фаолият фактларини аниқлашда ёрдам берган шахслар моддий рағбатлантирилади

·       «Тўртинчи саноат инқилоби бошланганини инобатга олиш зарур» — Азиза Умарова ислоҳотларни давом эттириш ҳақида

·       Давлат ташқи қарзи ярим йилда 3,2 миллиард долларга ошган - Молия вазирлиги

·       Ўзбекистонни 2030 йилгача комплекс ривожлантиришда БАА тажрибасидан фойдаланилади

·       БАА Ўзбекистонни Дубайдаги халқаро форумга таклиф қилди

·       Молия вазири ўринбосари: «Олтинни кўп ушлаб туришимиз керак эмас, уни пул келтирадиган нарсаларга тикиш лозим»

Банк ва молия

·       Валюта айирбошлаш операциялари тартибида ўзгаришлар юз беради

·       Долларнинг расмий курси пасайди

·       Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди

·       2020 йилда миллий ҳисобларнинг янги тизимини жорий этиш бошланади

·       1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори киритилмоқда

·       Марказий банкда назорат қўмитаси ташкил этилади

Ер ресурслари

·       Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳуқуқлари кенгайтирилди

·       Жиноят кодексига ўзгартиш киритилади. У ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича

·       Ўзбекистонда давлат ер инспектори лавозими жорий этилади

·       Ўзбекистонда ҳокимлар ер участкаси бўйича яна бир ваколатидан маҳрум бўлди

Олий таълим

·       ТДЮУ баёнот билан чиқди. У университетнинг коррупцион имижи ҳақида

·       Олий таълим муассасалари ректорларининг ваколати кенгаяди

·       Хореография олий мактаби янги ўқув йилини замонавий бинода бошлайди

·       Самарқандда яна бир университет филиали ташкил этилади

·       ДТМ мандат нега кечикканига изоҳ берди

Мактаб таълими

·       Янги ўқув йили учун дарсликлар тўплами ижара тўлови миқдори белгиланди

·       1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғаси» сифати яхшиланди

·       Халқ таълими вазирлиги мактаб формаси бўйича ота-оналарга мурожаатнома билан чиқди

·       Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

·       Хоразмда халқаро физика ва математика мактаби ташкил этилади

·       Умумий ўрта таълим муассасалари миллий рейтинги эълон қилинди

·       Мактабларга ота-оналардан ундириладиган айрим тўловларни эркин тасарруф этиш имконияти берилди

Жамият

·       Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

·       Ўзбекистон пахта йиғим-теримида қўл меҳнатидан қачон воз кечади?

·       Ўзбекистондаги ғор дунёнинг энг чуқур ғорларидан бири сифатида эътироф этилиши мумкин

·       Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино номи эълон қилинди

·       Ўзбекистонга биринчи ярим йиллик ичида 3 млндан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрди

·       Сохта дипломлар можароси: Ўзбекистон фуқаролари Финляндиядан оммавий равишда депортация қилинмоқда

Ҳуқуқ-тартибот

·       Маҳкумларга учрашув ва телефон орқали сўзлашув бўйича қўшимча ҳуқуқлар берилди 

·       Маҳкум овқат ейишни рад этганда қўлланиладиган чоралар белгиланди

·       Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари турларида ўзгариш юз берди

·       Манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар ҳам пенсия оладиган бўлди

·       Нурхон Нафасов иши: Суд унинг ишдан бўшатилиши ғайриқонуний бўлгани ҳақида қарор чиқарди

·       Қашқадарёда МИБ ходимлари дўппосланди. Бош прокуратура жиноят иши очилганини маълум қилди

·       «Ангор пахта тозалаш» АЖ директорига ҳукм ўқилди. У 2,5 миллиард сўмга яқин маблағни талон-торож қилган

·       Суд, терговчи ва суриштирувчининг ваколатлари кенгайтирилди

Таҳлилий мақолалар

·       Ўзбекистонни дунёга танитмоқчи бўлган блогерлар кимлар? Улардан натижа кутсак бўладими?

·        «Strаus House»дан аҳоли нега норози?

·       Халқ демократик партияси ўзгараётгани ростми?

·       Обидалар умрини узайтириб келган Самарқанд махсус илмий ишлаб чиқариш устахонасини қайта тиклаш — давр талаби

·       Блогер — ҳаваскор журналист, бироқ баъзи бир журналистлардан маҳоратлироқ бўлиши ҳам мумкин

Долзарб мавзулар

·       Сурхондарёда асаларилар қирилмоқда: соҳани асраб қолиш учун қандай ечимлар бор?

·       Нега мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари мусиқа ёки жисмоний тарбиядан дарс ўтмаслиги керак? – Вазир ўринбосари

·       Интеллектуал мулк агентлигининг қарийб 40 фоиз ходими эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилди

·       Human Rights Watch Ўзбекистон расмийларини «Жаслиқ»даги қийноқларни текширувдан ўтказишга чақирди

·       Riviera савдо марказининг қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди. Тошкент шаҳар прокуратураси жиноят иши очди

Интервьюлар

·       «Сурхондарё саноатлашган вилоятга айланиб бормоқда» — вилоят ҳокими Тўра Боболов билан интервью

·       «Ёзувчиларимиз халқ оғзаки ижодидан тобора узоқлашиб бормоқда» - Усмон Азим

·       «Бундай она тили таълими ўзимизни алдашдан бошқа нарса эмас!» – Тилшунос олим билан суҳбат

·       «Сиёсатда дўст бўлмайди, унда ҳаммаси муваққат» - адиб Мурод Муҳаммад Дўст билан суҳбат

·       «Ҳаммаси бошқача бўлганди»: Вазирлар Маҳкамаси ходимини ишдан кетказган лавҳа муаллифи билан суҳбат

Kun.uz репортажлари ва суриштирувлари

·       Самарқандда ҳайдовчилар йўлдаги итни босиб ўтишга ҳаракат қилишди. Ит қутурган бўлгани тахмин қилинмоқда

·       Ноҳақлик қурбони бўлган солиқ ходими судда оқланди. Унинг фаолиятини давом эттириш истагига ДСҚ нима дейди?

·       Ғаллаоролда ичимлик cуви муаммоси: Ҳайвон ичмайдиган сувни одамлар қачонгача истеъмол қилади?

·       Шарғундаги «Обод марказ» туфайли иморати бузилган Ўлмасой опага компенсация тўлаб берилди

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

Марказий Осиё

·       Атамбоевнинг иши бўйича 20 та кўчмас мулкдан тақиқ олинди

·       Қирғизистонда сиёсий мухолифатчи Текебаев уй қамоғига ўтказилди

·       Қозоғистонда Абу Наср Форобийнинг 1150 йиллик юбилейи кенг нишонланиши режалаштирилмоқда

·       Туркманистонда президент ўғли пахта териш бўйича биринчи бўлиши кераклиги уқтирилди – ОАВ

·       Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта аквабоғга эга кўл очилди

·       Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида янги ўтказиш пунктлари иш бошлади

МДҲ хабарлари

·       Россияда ўлим жазосини қайтариш таклиф этилди

·       Зеленский Украинанинг ҳали ҳеч бир президенти эришмаган кўрсаткичга эришди

·       Россия Саудия Арабистонида «Калашников» автоматлари ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи

·       Лукашенко Польшага Путин таклиф қилинмагани сабабли бормасликка қарор қилди – ОАВ

·       Зеленский депутатларга ўзларини кўрсатишлари учун бир йил муҳлат берди

·       Украина ҳукуматини 35 ёшли Алексей Гончарук бошқаради. У мамлакат тарихидаги энг ёш бош вазир

Жаҳон янгиликлари

·       Трамп Путинни кейинги G7 саммитига таклиф қилишга ваъда берди

·       Индонезия пойтахтини Борнео оролига кўчиришга қарор қилинди

·       Покистон Кашмир масаласини БМТ Бош ассамблеясида кўтаришни режалаштирмоқда

·       АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди

·       Шимолий Корея Конституциясида Ким Чен Ин мақоми ўзгартирилди

·       АҚШ Хитойдан 100 йил аввалги қарзни ундиришни режалаштирмоқда

·       Дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

·       «Навбаҳор» Журжевични истеъфога чиқармай туриб Канчельскис қайтганини эълон қилди

·       «Ўзбек футболи анча олдинда» — Тожикистон сардори Ўзбекистонга келиши олдинга қадам бўлганини айтди

·       «Биз Жаҳон чемпионатига чиқа оламиз». Эктор Купер терма жамоа учун энг асосий иккита жиҳатни айтди

·       Спортчиларни халқаро мусобақаларга жўнатиш кимнинг «чўнтаги»дан бўлиши керак?

·       Ёзнинг энг шов-шувли трансфери. Сериал якунига етмоқда

·       Никимбаев: «Навбаҳор»даги мураббийлар беқарорлиги «саҳна орти фитналари» билан боғлиқ»

·       Чемпионлар Лигаси 2019/20 мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташланди

·       Европа Лигаси қуръаси: «Арсенал» ва «МЮ» ўз рақибларини билиб олди

·       Ван Дейк – Чемпионлар Лигасининг энг яхши футболчиси, Месси – энг яхши ҳужумчиси, Роналду совринсиз қолди

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top