Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафталик дайжест: Мирзиёев АҚШда, пахтадан қайтган талабалар, нақд доллар берилиши, бир ёшга тўлган портал
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳон бўйлаб бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни, шунингдек KUN.UZда ёритилган муҳим таҳлилий мақолаларни яна бир карра ёдга оламиз.
ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ:
Ҳафта давомида рўй берган энг катта янгилик — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди. У БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. БМТ бош минбарида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги энг оғриқли ва азалий муаммолардан бири, яъни Орол ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига тўхталиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашди. Ватандошларимиздан бири Президент билан учрашув таассуротлари билан ўртоқлашди.
Пахта теримига жалб қилинган ОТМлар талабалари ҳамда таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари 22 сентябрдан далалардан ўқиш ва иш жойларига қайтди. Ҳукуматнинг бу иродали қарори тарихий ҳодиса сифатида кутиб олинди. Барча талаба, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари пахта теримидан қайтарилади. Андижон вилояти ҳокими талаба, ўқитувчи ва шифокорларни пахта йиғим-теримига жалб қилишни жиноят деб атади.
Шунингдек, KUN.UZ журналистик суриштируви — Самарқанд вилояти руҳий ксалликлар шифохонасидан келиб тушган аризалар бўйича текширув якунлари ҳақидаги мақола ҳам эълон қилинди. Самарқанд руҳий касалликлар шифохонасидаги машмашалар-2: заруриятсиз моҳият.
Шавкат Мирзиёев Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилишни таклиф қилди
Ўзбекистонда HP, Amazon, Cisco, Facebook, Openbucks компаниялари иш бошлаши кутилмоқда
Ўзбекистон роҳингя қочқинларига инсонпарварлик ёрдамини топширди
Ўзбекистонда халқаро даражадаги юристлар малакасини ошириш маркази очилади
Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки президентини қабул қилди
Россиянинг уч шаҳрида Ўзбекистон консуллиги очилади
Туркия президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқига юқори баҳо берди.
1,2 миллион мурожаат. Виртуал қабулхона билан бир йил
СамДУда Шароф Рашидовга ёдгорлик ўрнатилди
Иқтисодиёт хабарлари

1 октябрдан банкларда нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағлари сотилиши кутилмоқда
Суюлтирилган газ аҳолига ягона нархда сотилади
Ломбардларнинг ишга шайлигини МБ тасдиқлади
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартиби тўғрисида маълумот берилди
Коммунал хизматдан қарздорлик учун энди қарздорнинг ўзигина тизимдан узиб қўйилади
Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари 2,6 млрд долларлик келишувларни имзолашди
Ўзбекистон 2017 йилда газ қазиб олиш ҳажмини 1,5 миллиард куб метрга оширади
Расмий ҳужжатлар

Патронаж ҳамшира ва шифокорларга устама ҳақ белгиланди
2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўйича қарор имзоланди
Президент қарори: «Олмалиқ ТМК» АЖ бошқарув тизими янада такомиллаштирилади
Lex.uz сайтида қонун ҳужжатлари лотин ёзувида ҳам эълон қилинадиган бўлди
Хорижга чиқиш стикерлари бекор қилинадиган сана маълум
Йирик солиқ тўловчилар кодексда акс эттирилади
Ахборот технологиялари вазирлиги ва Microsoft ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Хорижга чиқиш стикерлари бекор қилинадиган сана маълум
Шавкат Мирзиёев йўлларни кўкаламзорлаштиришга доир қарорни имзолади
Самарқандда «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш»га доир қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Криминалистика хабарлари
Telia Ўзбекистондаги пора иши бўйича қарийб 1 млрд. доллар тўлайди
Пахта-2017: Жиззахда даладан қайтаётган аёлни автобус уриб кетди, бироқ ЎзЁИ у пахтага иттифоқ томонидан жалб этилмаганлигини таъкидлади
Судьянинг «ғаройиб» қарори ёхуд судья доим ҳақми?
Жиноят воситаси айбланувчига тегишли бўлмаса мулкдорга қайтариб берилади
Тошкентда 177 минг долларни эгаллаб олган талончилар ушланди
Ўзбекистонда порахўрликнинг ҳар қандай шаклига қарши қаттиқ кураш бошланган — Адлия вазири
Самарқанд адвокатураси: “Суд орқали инсон ҳимоя қилинади”, деган тушунчани одамлар онгига сингдиришимиз лозим
Журналист коррупцияга қарши курашдан четда турибди. Нега?
ТАҲЛИЛИЙ ХАБАР ВА МАҚОЛАЛАР

Пойтахтда Миллий боғ бузиб ташланадими? Профессор бунга қарши
Тошкент молия институти яна саҳна марказида: МТЖ ҳам бунақа футбол кўрсатмаган!
Самарқандлик тадбиркор: «Вилоятдаги мутасаддилар туфайли корхонам 552 миллион сўм зарар кўрди»
Мўътадил Ислом, радикализм ва бошқа мулоҳазалар…
Эксперт: «Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш муддати нега 5 йил этиб белгиланди?»
«Олий таълим муассасалари диплом ишлаб чиқариш даргоҳига айланиб қолди»
ЖАҲОН
Трамп твиттерда Клинтонга “ажойиб зарба бергани” видеосини жойлаштирди
Халқаро тўловлар банки дунёнинг яширин қарзи 14 трлн. доллар эканини аниқлади
Дунёда 40,3 миллион одам қулликда яшамоқда
2050 йилда Қозоғистон аҳолиси сони 24 миллиондан ошади
Трамп: БМТни буюк қиламиз!
Алмазбек Атамбоев БМТда: «2100 йилга бориб Қирғизистондаги музликлардан асар ҳам қолмайди»
Хорватия евро ҳудудига кириш бўйича кампания бошлайди
Трамп Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кенгайтирди
Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 290 нафардан ошди
БМТ қашшоқ давлатлар учун янги банк ташкил этилганини маълум қилди
Испания ҳукумати Каталонияда референдум ўтказилишига халақит бермоқчи
ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАР

Дунё бўйлаб бир йилда қанча пора олиниши ҳисоблаб чиқилди
Латвияда жосусларни аниқлаш бўйича йўриқнома тузилди
Женевадаги банк ва ресторанлар ҳожатхоналарига 500 евролик банкноталар сочиб кетилди
Муҳаммад - Англия ва Уэльсдаги энг машҳур 10 исмдан бири деб топилди
«Табассум қилаётган чеҳра» – смайлик белгиси 35 ёшга тўлди
Руҳоний Эрон ўз ракета салоҳиятини мустаҳкамлаши ҳақида маълум қилди
Тирнаш, эгиш, ёқиш: iPhone 8 синовлардан ўтказилди
Миллиардер Жек Ма: «Болаларни заводда ишлашга тайёрлашни тўхтатиш керак»
2030 йилда сайёрамизнинг 60 фоиз кекса ёшли аҳолиси Осиёда яшайди
Автоолам

Ўзбекистонда «чиройли» автомобиль рақами қарийб 51 миллион сўмга сотилди
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарияти тизимида ўзгариш юз берди
Янги электроавтобус жаҳон рекордини ўрнатди
Йирик компаниялардан 10 таси бензинда юрувчи автомобиллардан тўлиқ воз кечади
Энг, энг, энг…

Дунёнинг энг чиройли мактаблари (фотожамланма)
Испания оролларида 700 килограммли тошбақа топилди
«Ал Қоида»дан ҳам даҳшатлироқ». Дунёдаги энг ваҳший мафия
Петербургда дунёдаги энг кучли музёрар кема корпуси сувга туширилди
Европадаги энг йирик «арзон» авиакомпания 2000 рейсни бекор қилди
Фарер ороллари: Энг ғаройиб қамоқхона жойлашган макон
СПОРТ ХАБАРЛАРИ

«Реал» 54 йиллик рекордни такрорлади
«ПСЖ»да Бразилия ва Уругвай зиддияти бошланди
Терма жамоага хорижлик мураббий олиб келинади — ЎФФ баёноти
Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига киритилди
«Кўтарма пуллар» ўзбек футболига керакми?
«Барселона» Коутиньони нега сотиб олмагани маълум бўлди
Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюради
ФИФА президенти трансферлар нархларини «каламушлар пойгаси» деб атади
Сеулда 2018 йилги Олимпия ўйинлари медаллари тақдим этилди
ФИФА яна икки жамоанинг трансфер қоидаларини бузганликда гумон қилмоқда
Мавзуга оид
16:53 / 08.10.2025
Сурхондарёда пахта теримидан аёлларни миндириб қайтаётган Labo Cobalt билан тўқнашди
19:41 / 26.09.2025
Президент пахта ҳосилини йиғиб олиш учун фавқулодда штаблар тузишга кўрсатма берди
08:33 / 31.08.2025
Пахта терими учун «тавсиявий» нарх белгиланди
23:15 / 24.08.2025