Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дин ишлари бўйича қўмитадаги тайинловлар, қайтаётган техникумлар, Самарқандда заҳарланган итлар ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.
ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

· Президент видеоселекторда Токио олимпиадасига тайёргарлик аҳволи қониқарли эмаслигини танқид қилди
· Президент «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунни имзолади
· Куз-қиш мавсумига тайёрланишда сусткашликка йўл қўйган масъуллар жиддий танқидга учради
· «Маҳсулотларимиз ташқи бозорда рақобатлаша олмаяпти» — Қишлоқ хўжалигидаги камчиликлар таҳлил этилди
Бошқа хабарлар

· Президент давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари белгиланди
· Президент давлат хавфсизлик хизмати органларининг яна бир соҳадаги ваколатлари белгиланди
· Президент қарори: Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди
· ДХАга қўшимча ваколатлар берилади
· Самарқанд вилоятида импорт салмоғи экспортдан юқорилигича қолмоқда — Сенат раиси иштирокида сессия бўлиб ўтди.
· Ҳокимликларнинг ваколатларидан бири қисқартирилади
Тайинловлар, истеъфолар, ўзгаришлар

· Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди
· Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятида тайинлов: Дилшод Эшнаев Нуриймон Абулҳасаннинг ўрнини эгаллади
· Ботир Зокиров расман Қурилиш вазири бўлди
· Қурилиш вазирининг янги биринчи ўринбосари тайинланди. У бунгача «Tashkent city» қурилишига масъул эди
· Тошкент шаҳар ИИББда тайинловлар амалга оширилди
Иқтисодиёт ва энергетика

· «Нукус» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
· Август ойида нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди
· Инвестициялар жалб қилишда Қозоғистон тажрибаси. Фарқлар ва ўхшаш жиҳатлар
· АИ-91 бензини учун биржа котировкаси нархи маълум бўлди
· Ўзбекистонда АЭС қурилиши 2020 йил бошида бошланади
Солиқ соҳаси

· Янги Солиқ кодекси лойиҳаси яна муҳокама учун эълон қилинди
· Ўзбекистон Google, Яндекс, Alibaba, Netflix’га солиқлар жорий этиш ниятида
· Ўзбекистонда солиқ назоратини амалга оширишнинг янги тартиби жорий этилади
· Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси: асосий ўн иккита ўзгариш
· Адвокатлар палатаси ва адвокатлар янги Солиқ кодекси лойиҳасига жиддий эътироз билдирди
Экология

· Ҳукумат қарори билан Экология қўмитасига янги вазифа юкланди
· «Экология». Жудааа яхши баҳона топилди». Депутатлар автомобиллар нархини қимматлаштирадиган қонун лойиҳасига эътироз билдирди
· Автомобиллар учун янги йиғим жорий этилади. Тегишли лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди
· «Maxam-Chirchiq» корхонаси икки цехи фаолияти тўхтатилди, «Ammafos-maksam» жаримага тортилди – Давлат экология қўмитаси
· Тошкентнинг чиқинди қутиларисиз қиёфаси: нега кўчалар чиқинди уюмлари билан тўла?
Олий таълим

· Техникумлар битирувчилари суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади
· Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди (Жадвал)
· Олий таълим муассасалари спорт турларига ихтисослаштирилади. Мирзиёев мутлақо янги тизим жорий этиш ҳақида топшириқ берди
· Президент топшириғи: иккита ОТМда ўқитишнинг мутлақо янги методикаси татбиқ этилади
· Ҳудудларда педагогика институтлари ташкил этиш таклиф қилинди
Мактаб таълими

· Халқ таълими вазирлиги яна ягона мактаб формаси бўйича баёнот билан чиқди
· Самарқанддаги ҳадис мактаби ўз фаолиятини бошлади
· Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилидаги 10та янгилик ҳақида маълум қилди
· Таълим муассасаси раҳбариятининг таълим сифатига шахсий жавобгарлиги кучайтирилади
· Ўзбекистонда шу кунга қадар таълим сифатини баҳолаш бўйича аниқ мезонлар бўлмагани тан олинди
· Халқ таълими вазирлиги Тошкентдаги 180-мактаб бўйича вазиятга аниқлик киритди
Жамият

· Фуқаролар ва ОАВга қатор соҳаларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқи берилди
· Жорий йил Умра мавсуми 20 сентябрдан бошланади[SS1]
· «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд» жорий қилинмоқда
· Ҳарбий хизматга чақирув расман март-апрель ойларига кўчирилди
· Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланади
Ҳудудлар

· Самарқанднинг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида туннел шаклидаги йўл ўтказгич қурилиши бошланди
· Тошкентда шаҳарнинг уч ўлчовли харитаси ва ташкилотлар маълумотномаси - 2GIS яратилди
· Ғафур Ғулом номидаги боғга кириш бепул қолади, дарахтлар кесилмайди. Ҳокимлик боғда қандай ўзгаришлар кутилаётганини очиқлади
· Хоразм вилоятида нечта тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтаб қолгани маълум бўлди
Долзарб мавзулар

· «Ҳар ой 8 миллион сўм кредит тўлаймиз». «Strаus House»дан норозилар сони ортмоқда
· Самарқандда ўлдирилган итлар можароси: уларни ким ва нима сабабдан заҳарлади?
· Заҳарлаб ўлдирилган итлар: Самарқанд вилояти ҳокимлиги баёнот берди, икки амалдор ишдан кетди
· Ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлган яккабоғлик тадбиркор шартли равишда озодликка чиқарилди
Ҳуқуқ-тартибот

· Самарқандда собиқ «Умарбанк» асосчиси Умар Ражабовга суд ҳукми ўқилди
· Ички ишлар вазирлиги боди камералар учун тендер ҳақидаги мақолага муносабат билдирди
· Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди
· «Оила аъзолари отанинг кўз ўнгида ўлдирилганди» — Иштихондаги мудҳиш қотиллик бўйича суд мажлисидан лавҳа
· Мўйноқда инспекторларга ўқ узгани учун қидирувда бўлган яна икки браконьер ушланди
· Оқдарё туманида давлат хизматчилари иш жойида пичоқлаб кетилди
«Снос» мавзуси

· Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ўз мулкини рейдер қурувчи «ҳамла»сидан сақлаб қолди
· Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартибида ўзгариш юз беради
· «Бузилишни бошлашдан олдин компенсация масаласи ҳал қилиниши керак» — «Ергеодезкадастр» қўмита раиси билан суҳбат
· «Маҳаллий органлар бош режа ечимларидан четга чиқишмоқда» — Қурилиш вазири ўринбосари билан суҳбат
· Бузилиши мўлжалланган иншоотларни баҳолаш бўйича янги тартиб ишлаб чиқилади
Интервьюлар ва таҳлилий мақолалар

· «Имомлар ўзи айтганига аввало ўзлари амал қилиши керак» — Тошкент шаҳар янги бош имом хатиби билан суҳбат
· Элчилар нега «Фавқулодда ва мухтор» деб аталади?
· «Бизда яхши ташаббуслар бор, лекин изчил ижро тизими йўқ» - Мурод Муҳаммад Дўст билан суҳбат (2-қисм)
· Йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштиришни қандай соддалаштириш мумкин? - Эксперт таклифи
· Мурод Муҳаммад Дўст: «Матбуот – ҳукуматнинг юзига тутилган ойна»
Репортажлар ва суриштирувлар

· Самарқандда улкан мардикор бозори барпо этиш истаги ортида қандай ниятлар яширин?
· «Газ бор, сув бор, электр бор. Битта шуми муаммо? Бўлди, ҳал қиламиз». Хонқа ҳокими тумандаги муаммоларга изоҳ берди
· Қадимий шаҳарларга саёҳат ва «президентча селфи». Халқаро блогерлар билан бир ҳафта
· Каттақўрғонда магистрал газ қувури яқинида жойлашган ўнлаб уйлар бузилишга тушган — аҳоли бундан кескин норози
· «Алақўйлиқ» маҳалласида амалий ишлар бошланди, аммо мурожаатчиларга ким тазйиқ ўтказмоқда?
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ
Марказий Осиё янгиликлари

· Қозоғистон президенти фойдаланилмаган қишлоқ хўжалик ерларини олиб қўйишни талаб қилди
· Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна можаро келиб чиқди
· Атамбоев суд саволларига жавоб беришдан бош тортмоқда
· Тўқаев: «Давлат ўз фуқароларини эшитишга мажбурдир»
· Бойқўнғирда қурилаётган ракета-космик мажмуасига Назарбоев номи берилади
МДҲ янгиликлари

· Путин ва Зеленский алоқаларни давом эттиришга келишиб олди
· Россияда куч тузилмалари ходимларининг фарзандларини ўлдиришга чақирган блогер олти йилга қамалиши мумкин
· «Камераларни олинг». Ўғлини биринчи синфга олиб борган Зеленскийлар оиласи матбуот вакилларига қаршилик кўрсатди
· Беларусь Украина билан чегарасини тўлиқ ёпди
· Абэ Путинга тинчлик шартномаси тузишни таклиф қилди
Жаҳон янгиликлари

· Эрдўған: бошқаларда ядро қуроли бор, нега Туркияда бўлмаслиги керак?
· Трамп «Европанинг бошига ҳам Хитойнинг куни тушиши мумкинлиги» билан таҳдид қилди
· Польша президенти G8 шаклини қайта тиклашга қарши чиқди
· «Ўша воқеаларни асло унутиб бўлмайди» – Польшада Иккинчи жаҳон уруши бошланган кун хотирланди
· «Брексит» учун «жанг». Борис Жонсон қиролликнинг асосий муаммосини ҳал қила оладими?
· Пентагоннинг собиқ раҳбари дунёнинг энг хавфли мамлакатини айтди
· АҚШ Эрон бўйича санкцияларни кенгайтирди
· Роберт Мугабе вафот этди ва у Зимбабвенинг миллий қаҳрамони деб эълон қилинди
· МРБнинг собиқ таҳлилчиси: Путин Бушни 11 сентябрдаги терактлардан огоҳлантирган
· Афғонистон президенти мамлакатда тинчлик ўрнатишга нима энг катта тўсиқ бўлаётганини айтди
Қизиқарли янгиликлар

· Индонезия янги пойтахтини жунглиларда қуради
· Ҳиндистон ўз қурилмасини Ойга қўндира олмади
· Ҳиндистонда 2 млнга яқин киши фуқароликдан маҳрум қилинди
· 12 йил давомида фақат фастфуд истеъмол қилган британиялик йигит эшитиш ва кўриш қобилиятини йўқотди
· Дунёнинг энг кўп ташриф буюрилувчи шаҳарлари маълум қилинди
СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

· Россияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлган Элдор Шомуродов «янги Шацких» бўла оладими?
· ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди. Номзодлар эълон қилинди
· Неймар Парижда қолди. Трансфер эртаги кейинги ёзда давом этади. Неймар ва «Барселона» судлашади
· Гризманнинг қочиши, Азарнинг орзуси ва Неймарнинг армони. Ёзги трансферларга назар. Сўнгги куннинг 10та асосий трансфери
· Ҳабиб Нурмагомедов навбатдаги жанги учун оладиган гонорар миқдори маълум қилинди
· ЖЧ-2022 логотипи тақдим қилинди
· Ўзбекистон ЖЧ-2022 саралаш ўйинида Фаластинга ютқазди
· «Ромаллоҳдаги қўрқинчли туш». Миллий жамоа ўйини таҳлили
· Никимбаев: «Купернинг истеъфоси қимматга тушиши мумкин, ЎФАда эса пул йўқ»
· Нурмагомедов: «Отам ёнимда бўлганида, ортимда шер турганини ҳис қиламан»
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020