Ўзбекистон | 17:45 / 28.07.2019
25581
22 дақиқада ўқилади

Яккабоғ ва Урганчдаги можаролар, «снос» масаласи бўйича ечимлар, тожик-қирғиз чегарасидаги кескинлик ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

Ҳафта ичида Президент Ш.Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

·       Президент кичик бизнес ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларга тўхталди

·       Икки ҳафта мобайнида ҳокимлар ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз режасини тақдим қилади

·       Президент видеоселектор вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди

·       Президент: «Ҳокимлар ва ўринбосарлари 70 фоиз вақтини тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлайди»

·       Ўзбекистонда ҳокимлар иши янги тизим бўйича баҳоланади

·       Энди вилоят ва туман ҳокимлари, тўрт раҳбар ҳафтасига уч кун фақат тадбиркорлик билан шуғулланади — Президент

 

Президентнинг Самарқандга ташрифи

Президент Ш.Мирзиёев ҳудудлар ривожи, халқ ҳаёти билан яқиндан танишиш, аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, янги мақсад ва вазифаларни белгилаш учун ҳафта ичида Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

·       Президент Самарқанд шаҳрини «туристик хаб»га айлантиришга кўрсатма берди

·       Президент Самарқанд халқаро аэропортини реконструкция қилишга кўрсатма берди, аэропортда янги терминал қурилади

·       Самарқандда туристик марказ қурилади

·       Президент Самарқандда фермерлар билан суҳбатлашди

·       Президент Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

·       Самарқанд ва Жомбой туманлари 4 сектор раҳбарлари ишдан олинди

 

«Снос» муаммоси

·       Президент ҳокимларни огоҳлантирди: Зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорнинг мол-мулки бузилмаслиги шарт

·       Президент Урганчдаги ҳолат бўйича бош вазирга топшириқ берди

·       Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари қаттиқ огоҳлантирилди, компенсация тўланмаган жойларни бузиш тўхтатилади

·       ДХХ раиси Яккабоғга борди

·       Русланбек Давлетов: барча маҳаллий ҳокимликлардан фуқароларнинг уй-жой билан боғлиқ қонуний ҳуқуқларини поймол этишларига чек қўйишларини талаб қиламиз

·       Адлия вазири: Бузилаётган уй-жой билан шу ерда яшаган инсон хотиралари ҳам ўчирилади

·       Қашқадарё ҳокими Яккабоғга келди: тадбиркорнинг дўкони бузилмайдиган, моддий зарар қопланадиган бўлди

·       Хоразмда уйи бузилган одамлар норози бўлишди – вилоят ҳокими 10 августгача муаммоларни ҳал қилишга ваъда берди

·       Ўзбекистонда уй ва иншоотлар бузилиши каби ҳолатларга барҳам бериш мақсадида таклифлар ишлаб чиқилмоқда

·       Яккабоғ тумани ҳокими ишдан олинди, унинг ўринбосари Туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

·       Урганч шаҳри ҳокими ва прокурорига ҳайфсан [Mr1] берилди

·       Kun.uz суриштируви: Яккабоғда тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлди. Сабаб нимада?

·       Орган ходимлари кимни ҳимоя қилиши керак: зўравон ҳокимними ёки ўз ҳақини талаб қилаётган халқни?

·       «Яккабоғ воқеаси»: Қонунларни оёқости қилган масъуллар ҳам жазоланадими?

 

Халқаро алоқалар

·       Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган маслаҳат учрашуви қолдирилганига изоҳ берилди

·       Афғонлараро мулоқот бўйича Самарқанд учрашувининг аниқ санаси қачон эълон қилиниши очиқланди

·       БМТ баҳоловчи миссияси Ўзбекистонга юборилади. У сайлов жараёнини ташкиллаштиришда ёрдам беради

·       АҚШ Ўзбекистонни ТИФА Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этишга таклиф қилди

 

Тайинловлар ва ўзгаришлар

·       Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида янги лавозим жорий этилади

·       Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

·       «Ўзтрансгаз» раҳбари бошқа лавозимга ўтказилди ва компанияга янги раҳбар тайинланди. У сўнгги 2,5 йил ичида бешинчиси

·       «Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди

·       Равшан Ғуломов президентга маслаҳатчи бўлди

·       Шаҳар ҳокими Иқтисодиёт ва саноат вазирига ўринбосар бўлди

·       Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқ инспекторлари сони икки баробарга оширилади

 

Нотариал соҳадаги янгилик

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди. Фармонга кўра Ўзбекистонда яна нодавлат нотариал идоралари пайдо бўлиши мумкин.

·       Қатор битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади

·       Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил этилади

·       Давлат нотариал идоралари нодавлат нотариал идоралари этиб қайта ташкил этилади

·       Нодавлат нотариуслар қай тартибда ишлайди?

 

Иқтисодиёт ва инвестициялар

·       Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича музокаралар ўтказилди

·       Ўзбекистонда ер тасарруфи: кеча, бугун, эртага

·       Январь-июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд долларни ташкил этди

·       Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолди

·       Сиқилган газни якуний истеъмолчига сотишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди

·       Аҳоли жон бошига қанча инвестиция маблағи тўғри келиши айтилди

·       Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси ошкор этилди

·       Глобал инновацион индекс рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ

·       Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 5,8 фоизга ўсди — Давстатқўм

 

Банк ва молия

·       ХВЖ эксперти: Ўзбекистонда тўловчиларнинг сонини ошириш учун ҚҚСни камайтириш мумкин бўлади

·       «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

·       Долларнинг расмий курси илк бор 8600 сўмдан ошди

·       ҚҚС, иш ҳақи ва пенсиялар: 1 августдан нималар ўзгаради?

·       Эксперт: «Биз валютафурушларга жиноятчи сифатида эмас, солиқ тўловчи сифатида қарашимиз керак»

 

Транспорт ва энергетика

·       Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъсис этилган корхона бутун Ўзбекистон учун ақлли газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқаради

·       Юнусобод йўналишида ер ости метро қурилишининг иккинчи босқичи          бошланди

·       Газ ўрнига кўмир: Энергетика вазирлиги ўтиш натижалари ҳақида маълумот берди

·       Тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламенти тасдиқланди

 

Таълим

·       «Апрелдан бошлаб ғишт ва қум ташишга жалб қилиндик». Касаба уюшмаси Республика Кенгаши Чустдаги ўқитувчилар билан суҳбат ўтказди

·       383 та коллеж биноси мактабларга берилади

·       Олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг янги намуналари тасдиқланди

·       Ботир Хўжаев: Вазирлик контракт пулларига ҳам, ҳайдовчилардан олинадиган жарималарга ҳам алоқадор эмас

 

Тест–2019

·       ДТМ раҳбари билан суҳбат: Бу йилги тест жараёнларида нималар кутилмоқда?

·       ДТМ раҳбари: «Бу йилги тест имтиҳонларида ўринга-ўрин кириш ҳолатлари бўлмайди»

·       Тест саволининг нотўғрилиги исботланса, балл фақат даъвогар абитуриентга қўшиладими?

·       Нега кириш имтиҳонлари учун абитуриентлардан ўз билимидан юқори бўлган даража талаб қилиняпти? ДТМ изоҳ берди

·       Ўқишга топширган абитуриентлар рўйхатдан ўтмай қолган. Муаммо марказида яна «Нархоз»

 

Жамият

·       Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

·       Ҳаж учун харажатлар миқдори 5 млн сўмга арзонлаштирилди

·       Шавкат Мирзиёевнинг 10 та энг муҳим ташаббуси аниқланди

·       Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар сони рекорд даражага яқинлашди

·       Ўзбекистон «Жаҳон мусулмон сайёҳлик индекси»да ўтган йилга нисбатан 10 поғонага юқорилади

·       Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари орасида 48-ўринни эгаллади

 

Пенсия ва ижтимоий ҳимоя

·       Пенсия ёши оширилишига оид масалага ойдинлик киритилди

·       Ўзбекистонда ишловчи пенсионерлар сони 130 минг нафар — Пенсия жамғармаси

·       Мажбурий тиббий суғурта уч босқичда жорий этилади

·       Мажбурий тиббий суғурта: аҳолидан мажбурий равишда пул йиғиладими?

 

Воқеалар ва ҳодисалар

·       Қашқадарёда фермерлар вакилларига кишан тақилди ва улар автобусга қамаб қўйилди: Гувоҳлар воқеа тафсилотларини ҳикоя қилишди

·       Бухорода «Каптива» ҳайдовчиси ўзини «ранжитган» ҳайдовчи машинасини ўққа тутди

·       Самарқандлик ҳайдовчи вилоят ЙҲХБ яқинида йўл ҳаракати қоидаларида мавжуд бўлмаган белги ўрнатилганига эътироз билдирди

·       Бизнес, инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик: Ўзбекистонликлар прописка масаласида ўз муносабатларини билдиришди

·       Kun.uz нашри прописка масаласида Ички ишлар вазирлигига сўров киритди

 

Долзарб мавзулар

·       Бухородаги қадимий карвонсаройларда ресторан очилиши бўйича хавотирга ўрин йўқ — Вазиятга Франция элчиси аралашди

·       Вазирга эътироз: «Она тили ва ёзувни технологияга эмас, технологияни тил ва миллий ёзувга мослаштириш шарт!»

·       «UzASBO» дастури ўқитувчиларнинг ҳақини «уриб» қоладими? Ўқитувчининг Молия ва Халқ таълими вазирлигига мурожаати

·       Ўқитувчиларнинг иш ҳақи «уриб» қолинадими? — вазирликлар мурожаатга расмий муносабат билдирди

·       Ҳар ҳоким алмашганда шу бўлар такрор: Самарқандда дўконли бекатларга «булдозер» келадиганга ўхшайди

 

Kun.uz репортажлари ва суриштирувлари

·       «Фуқаро аукционда ҳалол ютиб чиққан». «E-IJRO AUKSION» маркази танқидий мақола юзасидан муносабат билдирди

·       Ғаллаоролликлар нега дарғазаб: бу ерда қурилаётган кимёвий ўғит ишлаб чиқариш комбинати саломатлик ва экология учун зарарлими?

·       «Адабиёт ноғора, ижодкор эса ноғорачига ўхшаб қолиши керак эмас» - шоир Мирзо Кенжабек билан суҳбат

·       Бузиб ташланган Ezidyor ресторани эгаси ўзига ваъда қилинган бинони олишга уринмоқда

·       Навоийда бошқача «қонунлар» амалдами ёхуд Конимех ҳокими нимани хаспўшламоқчи?

·       «Снос» келтирган ташвишлар: Қаршидаги «Шойхўжа-2» аҳолисига муаммолар бартараф этилгани кўрсатилган ёлғон хатлар келмоқда

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

МДҲ янгиликлари

·       Қирғизистон Тожикистонни чегарадаги ҳодисани биргаликда ўрганишга чақирди

·       Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли низо содир бўлди

·       Қирғиз-тожик чегарасида отишма: Қирғизистон низо сабабли Тожикистон билан чегарада яшовчиларни эвакуация қилди

·       Украина олий радасига сайловларнинг илк натижалари эълон қилинди

·       Тўқаев Қозоғистон президентлиги учун Назарбоев ўрнини алмаштиришга дарҳол рози бўлмаганини айтди

·       Туркманистон президенти телеканал орқали кўриниш берди

·       Қирғизистонга қайтган Атамбоев: «Путиндан кафолат сўраганим йўқ, мен фақат Аллоҳдан сўрайман»

·       Россияда аҳамиятга эга сайтларга хорижликлар эгалик қилишини чеклаш таклиф қилинди

 

Жаҳон янгиликлари

·       Эрдўған: санкциялар орқали таҳдид қилиш Туркияни ўз йўлини ўзгартиришга мажбур қила олмайди

·       Човушўғли: Туркияни НАТОдан чиқариб ташлаш имконсиз

·       Британиянинг янги бош вазири: собиқ журналист, кескин баёнотчи ва русофил

·       Руҳоний: Эрон Ҳурмуз бўғозида тартибсизликлар уюштирилишига йўл қўймайди

·       Ҳонгконгда намойишчиларга ҳужум қилувчи шафқатсиз тўда пайдо бўлди

·       Туркиялик генерал Анқара ва Вашингтон ўртасидаги можаро сабабини тушунтирди

·       Европа Иттифоқи АҚШнинг ўлим жазоси ижросини тиклаганини қоралади

·       Жанубий Корея Россия бомбардимончиси сабаб огоҳлантирув ўти очди. Япония Москва ва Сеулга протест билдирди

 

Қизиқарли янгиликлар

·       Ер қаърида қанча олмос борлигини биласизми – 1 000 000 000 000 000 тонна

·       Саудия Арабистонида хорижликларга туризм соҳасида лавозимларни эгаллаш тақиқланди

·       Хитойда 118та болани асраб олган аёл 20 йилга қамалди

·       Россиядаги энг хавфли юқумли касалликлар маълум қилинди

·       Жаҳон иқтисодиётида доллар даври тугаши айтилди

·       Парижда мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилди

 

СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

·       Абдусалом Азизов: «Регламент, чемпионат формати ва жамоалар сонини ҳар йили ўзгартиришни тўхтатамиз»

·       Таймазовдан яна бир Олимпия олтин медали олиб қўйилди. У бу сафар қарор устидан арз қилмоқчи

·       Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди

·       Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА рейтингида икки поғона пастлади

·       «Локомотив» янги футболчиларни таништирди, уларнинг орасида никарагуалик ҳужумчи бор

·       Шоҳрух Гадоев «Бунёдкор»га ўтди

·       Боксчи Дадашев оғир жароҳатдан вафот этди – жангни тўхтатишга уни зўрға кўндиришган эди

·       Боксда яна бир фожиа – Аргентинанинг энг яхши боксчиси рингда ҳушидан кетиб, вафот этди

·       Клублараро жаҳон чемпионатининг ўтказилиш санаси маълум бўлди

·        «ПСЖ» Неймарни яқин вақтлар ичида сотмоқчи. Роналду уни «Ювентус»да кўрмоқчи

·       Токио Олимпиадаси медаллари тақдим этилди

·       «Барселона» Мессига фаолиятининг охиригача мўлжалланган шартнома таклиф қилади

·       Audi «Барселона» футболчиларидан уларга совға қилинган автомобилларни қайтаришни талаб қилди

·       Дунёнинг энг қиммат спорт клублари рейтинги эълон қилинди

Мавзуга оид